“SpaceX”дан сунъий йўлдошли интернет бўйича батафсил маълумотлар

“Starlink”ни дастлабки фойдаланувчилари уни қор ва совуқ об-ҳавода синаб кўрдилар.

“Starlink”нинг сунъий йўлдош Интернети фойдаланувчиларга нолдан паст ҳароратда, шамол ва қорда сониясига 150-175 мегабит (17,8-20 мегабайт) тезликни тақдим этади. “SpaceX”нинг сунъий йўлдош алоқа тизимининг биринчи фойдаланувчиларининг reddit ҳисоботларини ўрганиб чиққан Business Insider бу ҳақда маълумот бермоқда.

Қўшма Штатлар шимолидаги “Starlink” фойдаланувчиси ҳаво ҳарорати пастроқ бўлганида ҳам интернет тез ишлашини айтган.

У берган маълумотларга кўра, кўча Фаренгейт бўйича 12 даража (минус 11 Цельсий) бўлганида, кирувчи уланиш тезлиги 175 мегабитга етган.

Фойдаланувчилар мўътадил қор ёғиши ҳам “Starlink”га халақит бермайди, деб таъкидламоқдалар. Бундан ташқари, алоқа сифати намликдан ёмонлашмайди: терминалга тушган қор унинг юзасида эрийди.

Интернет тезлигининг пасайиши Қўшма Штатларнинг шимолида бир фойдаланувчи томонидан, бир соатда етти сантиметр қор ёғиб, шамол тезлиги соатига 80 километрга бўлганда қайд этилган. Қорли бўронда кирувчи алоқа секундига 20-30 мегабитгача (2,5-3,7 мегабайт) секинлашган, чиқувчи – 3-4 мегабитгача.

  • Эслатиб ўтамиз, “SpaceX” 2020 йил октябрь ойи охирида “Starlink”нинг бета-синовини бошлаган. Дастур иштирокчилари 499 долларга ускуналар тўпламини (терминал, уланиш мосламаси, йўриқнома) ҳарид қилган бўлиб, хизмат учун обуна тўлови ойига $ 99ни ташкил этган эди.