Аввалроқ, Дариға Назарбоева 11 январь куни иш бошлаган навбатдаги ялпи мажлисда кўриниш бермаганлиги боис у бетоб бўлиши мумкин дейилган эди.
Неча кундирки Дариға Назарбоева ҳам оммага кўриниш бермай келяпти.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил йилнинг 2 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сенат раиси Дариға Назарбоеванинг ваколатини тугатиш тўғрисида фармонни имзолади. Шунингдек, унинг хизматлари учун миннатдорлик билдирди.
Маълумот учун, Дариға Назарбоева 2019 йилда отаси Президентликдан истеъфога чиққач, Сенат раиси этиб сайланган эди. Ундан аввалги Сенат раиси Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат Президенти айланганди.