Дариға Назарбоева мурожаат қилди

Бу ҳақда Zakon.kz сайтида эълон қилинган.

“Бугун мен парламент депутатлигидан воз кечиб, бутун эътиборимни ижтимоий, гуманитар, маданий ва хайрия ишларига қаратишга қарор қилдим.

“Нур Отан” партиясига овоз берган қозоғистонликлар, партиядошларимиз ва мамлакат раҳбариятидан менга ишонч билдиргани учун миннатдорлик билдираман.

Фожиали январь воқеалари тинч осмонсиз, Қозоғистон халқининг бирлигисиз мамлакатимиз равнақи ва янада ривожланиши бўлмаслигини кўрсатди.

Бўлиб ўтган барча воқеалар бутун халқимиз учун катта фожиадир.

Бўлиб ўтган ҳар бир воқеани чуқур ва холисона ўрганиш, натижада айбдорлар адолатли жазоланиши, бегуноҳлар озодликка чиқиши зарур, деб ҳисоблайман.

Барчамиз, қозоғистонликлар, бутун жамиятимиз “Қора январь”нинг аччиқ сабоқларини ўрганишимиз ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак.

Бу даҳшат ва қўрқувга тўла фожиали кунлар анархия нималарга олиб келиши мумкинлигини кўрсатди.

Ватанимизнинг бугуни ва келажаги йўлида, унинг миллий суверенитети ва мустақиллигини асраб-авайлаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида жамиятнинг ҳамжиҳатлигини намоён этишимиз зарур.

Ватаним ва унинг манфаатларига хизмат қилишда давом этаман.

Бунинг учун эса мансаб шарт эмас”.