Жаҳон банки маълумотларига кўра, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейинги 30 йил ичида Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўсиши 63,4 фоизни ташкил этган.
Аҳолиси 76,6 фоизга ўсган Тожикистондангина ортда қолмоқда.
Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам аҳоли сонининг ўсиши кузатилмоқда. Туркманистонда бу кўрсаткич 59,2 фоиз, Қирғизистонда 47,7 фоиз, Қозоғистонда 14 фоизни ташкил этади.
Бироқ аҳоли сонининг мунтазам камайиб бораётган давлатлар ҳам бор булар:Россия 2,9 фоизга, Беларусия 7,8 фоизга, янада кўпроқ йўқотиш Молдова 12 фоиз, Эстония – 14,7 фоиз, Арманистон – 15,5 фоиз, Украина – 20 фоизига тўғри келмоқда.
СССР парчаланишидан олдин мамлакат аҳолиси 288,14 миллион кишини ташкил этган бўлса, ҳозир барча мамлакатлар аҳолисининг умумий сони 295,67 миллион кишини ташкил этади.