2015 йилдан бери дунёнинг камида 71 давлати ижтимоий тармоқларга киришни тўсиб қўйган ёки чеклаган.
Бу Surfshark онлайн махфийлик ва хавфсизлик компанияси томонидан БМТнинг 193 мамлакатида олиб борилган тадқиқот натижасида аниқланган.
Ҳозирда сўровда қатнашган мамлакатларнинг қарийб икки фоизи ижтимоий тармоқлар ва алоқа иловаларига киришни блокламоқда.
Таҳлилчиларга кўра, бундай чекловлар кўпинча нодемократик ҳукуматлар бошқарувида кузатилади. Шундай қилиб, Африка ва Осиё қитъасидаги мамлакатлар сўнгги беш йил ичида киришни энг кўп чеклаган ҳукуматлар ҳисобланади.
Бироқ, аксарият ҳолларда чекловлар вақтинчалик бўлиб турли келишувлардан сўнг фаолият ўз ишини қайта бошлайди.