SpaceX раҳбари Илон Маск ўзининг твитида яна бир бор бу масалани кўтарди: “Биз аҳолининг дуч келиши мумкин бўлган камайиб кетиши ҳақида кўпроқ ташвишланишимиз керак”.
“Илтимос, статистик маълумотларни кўриб чиқинг – агар одамлар кўпроқ фарзандли бўлмаса, цивилизация йўқ бўлади, кўрасиз”, деди у ўтган йили The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида.
2020 йилда олимлар дунёда туғилишнинг ҳайратланарли даражада пасайиши ҳақида огоҳлантирган эди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бундай ўзгариш тезлиги билан 2100 йилга келиб Ер аҳолиси камайишни бошлайди.
Эсингизда бўлса, Маск Марсда инсоният учун “муқобил аэродром” қуришни режалаштирган. Ҳисоб-китобларга кўра, Марсдаги 1 миллион аҳолига мўлжалланган ўзини-ўзи таъминлайдиган шаҳарни жиҳозлаш учун унинг улкан «Юлдузли» кемасини Қизил сайёрага 1000 марта юбориш керак бўлади.
Манба: zen.Funscience