Интернет нашрларида “ISI (Покистон Идоралараро разветкаси)нинг иккитомонлама геосиёсий ўйини” ва Покистоннинг Афғонистондаги “стратегик чуқурлик” тушунчаси барбод бўлди, деб ёзмоқда баъзи сиёсий шарҳловчилар.
Уларнинг таҳлилларига кўра, “Покистонда аҳолининг камида 30-40 фоизи Покистондан кўра Афғонистон Толибон Исломий Амирлигига кўпроқ содиқдир”. Бундай вазиятда шарҳловчилар “Исломободнинг Афғонистон Толибон амирлиги билан уруши Покистонни фалаж қилади ва уни ичкаридан йўқ қилади”, деб таъкидламоқда.
Бу шарҳда қизиқ нарса шундаки, биринчидан, Покистон ва Афғонистон Толибон ўртасида уруш бўлиши мумкинлиги принципиал равишда таклиф қилинган бўлса, иккинчидан, бугунги кунда Афғонистондаги Толибон лойиҳаси муваффақияти Исломобод ғалабасидан кўра Толибоннинг шахсий ғалабасига айланиб бораётганини кўрсатмоқда.
Бу эса Покистон давлат моделининг ички барқарорлигига таҳдид соладиган янги стратегик муаммо. Эҳтимол, буларнинг барчаси ҳарбийларнинг таҳлилларидир.
Бироқ таҳлиллардаги прогнозлар мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб тайёрланишини унутмаслик керак.