Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти 2022 йилда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда. Машғулотлар Қозоғистон ҳудудида уч марта, Тожикистон ва Қирғизистонда бир мартадан ўтказилади.
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) 2022 йилда Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда ўқув машғулотларини ўтказишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди ташкилот Бирлашган штаб бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров, деб хабар беради БелТА.
Машғулотлар Қозоғистон ҳудудида уч марта, Тожикистон ва Қирғизистонда бир мартадан ўтказилади.
“Қозоғистон ҳудудида биз КХШТ қўшинларининг (коллектив кучларининг) турли таркибий қисмларини тайёрлашни бирлаштирувчи қўшма ва махсус машқларни ўтказишни режалаштирмоқдамиз: «Поиск-2022» разведка кучлари ва воситалари билан махсус машқ; КХШТ қўшинлари (коллектив кучлари) учун «Эшелон-2022» моддий-техника таъминоти кучлари ва воситалари билан махсус машқ; Марказий Осиё минтақасидаги инқирозли вазиятни ҳал қилиш мақсадида КХШТ Коллектив хавфсизлик тизимининг куч ва воситаларини қўллаш бўйича вазифаларни ишлаб чиқиш билан КХШТнинг “Ўзаро ҳамкорлик-2022” Тезкор жавоб бериш коллектив кучлари билан қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари кабилар”, – деди Сидоров.
Тожикистон ҳудудида Марказий Осиё минтақаси жамоавий тезкор қўшинлари бўлинмалари билан «Чегара-2022» қўшма машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган, бунда халқаро террористик ташкилотларга қарши кураш бўйича КХШТ жамоавий хавфсизлик тизимининг куч ва воситаларидан манфаатлар йўлида фойдаланишда вазифалар ишлаб чиқилмоқда.
“Якуний босқичда Қирғизистон ҳудудида КХШТ тинчликпарвар кучлари билан “Бузилмас биродарлик – 2022” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказиш режалаштирилган, унинг давомида инқироз зонасида можародан кейинги тартибга солиш вазифалари ишлаб чиқилади ҳамда халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш манфаатлари йўлида КХШТ коллектив хавфсизлик тизимининг куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда тинчликпарварлик операциясини ўтказиш орқали”, — дея қўшимча қилган Сидоров.
“Қўшма штаб КХШТга аъзо давлатлар мудофаа департаментлари билан биргаликда мумкин бўлган чекловлар шароитида қўшма машғулотлар ташкил этиш варианти устида ишламоқда”, деб қўшимчақ қилинган.
КХШТга Россия, Беларус, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради. Январь ойида КХШТ қўшинлари Қозоғистонга олиб келинган ва у ерда тинчликпарварлик миссиясини бажарган. 10 февраль куни Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин январь ойи бошида Қозоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликларга тайёргарлик ҳақида маълумот борлигини маъулм қилган. Шунингдек, у минтақанинг барча давлатлари мамлакатда содир бўлаётган воқеалардан хавотир билдирганини таъкидлаган. Россия разведкаси оммавий тартибсизликлар тайёрланаётгани ҳақидаги маълумотларни Қозоғистон ва КХШТга аъзо бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларига етказган, дея қўшимча қилди Наришкин.