Россия фонд биржасини тарихий қулаши содир бўлганинга қарамасдан, бугун дунё бозорлари мусбат рақамлар билан ёпилди. Табиийки, дунёни 2% ҳам иқтисодиёти Россияга тўғри келмагани учун, Россияда тарихий қулаш содир бўлиши дунё бозорида бир томчидек нарса. Лекин айрим таҳлилчиларни мулоҳозаси ва айниқса Россиядаги мулоҳаза, Россия қанчалик кичик мамлакат эканлигини унутиб қўйгандек иш тутишади.
Масалан Рус банкларига санкциялар ҳам, дунё молия бозори учун бир кўринадиган нарса эмас.
Ғарб ўзи учун ҳақиқатдан оғриқли санкциялар – масалан Эрон даражасида санкциялар (рус экспортига тақиқ) қўлласагина, бу агрессияга муносиб ҳаракат қилгандек бўлар эди. Ҳозирги санкциялар анча енгил ва ғарб учун деярли «бепул».