Россия Қирғизистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 10 миллион доллар ажратди.
Бу ҳақда Нур-Султонда бўлиб ўтаётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида икки давлат бош вазирлари маълум қилди.
(Россия) Михаил Мишустин:
▪️Ўтган йил якунларига кўра, товар айирбошлашимиз 47 фоизга ўсди ва 2,5 миллиард долларга яқинлашди – бу жуда яхши натижа.
▪️Россия Қирғизистон билан стратегик муносабатларни қадрлайди, улар халқларнинг кўп асрлик дўстлигига асосланади.
(Қирғизистон) Оқилбек Жапаров:
▪️Қирғизистон ЕОИИ органларига раислиги доирасида интеграция жараёнларини чуқурлаштириш ва иттифоқ мақсадларига эришиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади.
▪️Бу ерга ташрифлан аввал президент билан учрашдим. Биз Россия билан 200 йилдан бери биргамиз ва яна 300 йил давомида Россия билан бирга бўлишга тайёрмиз, деди. Биз бундан кейин ҳам бирга қоламиз.