Бундай прогнозни Афғонистон Толибонга қарши Миллий қаршилик фронти (АТҚМФ)нинг айрим вакиллари билдирган.
Уларнинг прогнозларига кўра, Афғонистоннинг Бадахшон, Тахар ва бир қатор бошқа вилоятларида Покистон базаларини ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳадан кўзланган мақсад Афғонистон шимолини назорат қилиш ва Афғонистонда Толибон ва Покистон экспанциясига қарши қуролли қаршиликни кучайтиришга уринишларнинг олдини олишдир.
АТҚМФ вакилларининг фикрича, шундан кейин Покистоннинг Афғонистонга тўғридан-тўғри ва очиқ ҳарбий тажовузи ҳақида гапириш мумкин бўлади.
Исломобод афғон толиблари розилиги билан бевосита Марказий Осиёнинг постсовет республикалари билан чегарада ўз ҳарбий инфратузилмасини яратиш имкониятига эга бўлиши мумкин.