Покистон ҳудудидан Кунар вилоятига учта ракета учирилганлиги айтилмоқда. Бошқа версияга кўра, ракета учирилиши дрондан амалга оширилган бўлиши мумкин.
Толибон ҳукумати матбуот котиби Билол Каримий, “Покистон минтақага ракета учиргани ва ракета тоққа текканини” тасдиқлади.
Кунардаги маҳаллий Толибон, аксинча, дрон ҳужумлари бўлганини айтмоқда.
Ракета зарбалари Покистон Толибон етакчиси ўринбосари Маулавий Факир Муҳаммадни нишонга олгани тахмин қилинмоқда.
Ҳозирча Покистон расмийлари воқеа юзасидан изоҳ бермади.