Беларусияда SWIFT-ни ўчириб қўйиш навбати.
Европа Иттифоқининг доимий вакиллари “Россия олигархлари ва уларнинг оилалари”га қарши санкцияларни кенгайтиришга, шунингдек, Беларуснинг учта банкини SWIFT-дан узиб қўйишга келишди.
Бундан ташқари, янги санкциялар пакети, шунингдек, Европа Иттифоқининг Россияга ҳарбий техника ва дастурий таъминот экспортини тақиқлайди ва Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтиш учун криптовалюталардан фойдаланмаслик бўйича ҳам алоҳида тавсиялар тайёрланаётгани маълум қилинди.