“РИА Новости” нашри маълум қилишича, АҚШда хорижда жанговар тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчиларини ёллаш ҳақидаги хабар эълон қилинган.
Хабарда, “Мутахассислар зудлик билан талаб қилинади”, иш жойи – Украина. Вазифалар орасида “одамларни эвакуация қилиш бўйича яширин операциялар” бор, дейилган эълонда. Тўлов кунига 1 минг доллардан 2 минг долларгача, деб ёзилган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги хорижлик ёлланма аскарларнинг Украинадаги жойлашувини билишини, уларга мақсадли зарбалар берилиши, ёлланма аскарларга раҳм-шафқат бўлмаслигини маълум қилган эди.
Маълум томонлар курашида Украина ери уруш майдонига айлангани кун сайин ойдинлашиб бормоқда.