Покистон Бош вазири Имрон Хон истеъфога чиқиши мумкин

Қайд этилишича, бир ҳафтадан сўнг унга мамлакат парламенти йиғилишида ишончсизлик вотуми эълон қилиниши мумкин.

Айтишларича, Имрон Хонни бош вазирлигидан маҳрум қилиш учун мухолифат қўшимча 10 (ўн) нафар депутат овозини тўплаши керак.

Бу эса муаммо эмаслиги таъкидланмоқда. Бир қатор экспертлар Имрон Хоннинг истеъфога чиқиш эҳтимоли “жуда юқори” деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ, жорий йилнинг 3-4 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан учрашиб, унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, туризм, маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган эди.

Шунингдек, Бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида Стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича келгуси қадамлар тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолаган.

Ҳукуматлар ва идоралар ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида, атроф-муҳитни асраш, зиёрат туризми, темир йўл соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувлар, Сурхондарё вилояти билан Хайбер-Пахтунхва провинцияси, Тошкент шаҳри билан Исломобод шаҳри ўртасида шартномалар каби 10 га яқин ҳужжат имзоланган эди.

Энди нима бўлади?