180 мамлакат ичида 133-ўрин бу яхшими?

“Чегарасиз репортёрлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини бирдан 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилди.

Қўшни мамлакатлар рейтингда қуйидаги ўринларда Қирғизистон 72, Қозоғистон 122, Тожикистон 152, Афғонистон 156, Туркманистон 177.

Журналистлар 2022 йилда Скандинавия мамлакатлари – Норвегия (1-ўрин), Дания (2-ўрин) ва Швеция (3-ўрин)да ўзларини эркин ҳис қилмоқда. Кучли ўнталикка собиқ иттифоқ таркибига кирган икки давлат – Эстония (4-ўрин) ва Литва (9-ўрин) кирди. Рейтингнинг сўнгги уч поғонасини Эрон, Эритрея ва Шимолий Корея эгаллаган.

Ўз тарғиботи билан машҳур бўлган Россия рейтингда 155-ўринни эгаллаган.