Илон Маск Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиши мумкин

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов “SpaceX” компанияси вакили Бен Маc Виллиамс билан учрашув ўтказибди.

“SpaceX” вакили компания Ўзбекистонда ҳам йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирган.

Ўз ўрнида АКТ вазирлиги компания вакилига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш таклифини берган.

Маълумот учун: Илон Маск асос солган “SpaceX” компанияси космик техникалар ишлаб чиқариш билан бирга дунё  аҳолисини юқори тезликдаги сунъий йўлдошли интернет билан таъминлашга қаратилган «Starlink» дастурини амалга оширмоқда.

2022 йилга кўра “SpaceX” дунё бўйича йирик сунъий йўлдошли оператор ҳисобланади.

Очиқлик ва рақамлаштириш йўлидан бораётган Ўзбекистон ушбу компания билан ҳамкорликда унинг имкониятларидан тўғри мақсадда фойдаланиши керак. Турли сиёсий бўхрон ва шовқинлардан тийилиб, соғлом ақл билан ёндошса бундан фойда кўриш мумкин холос. Фақат буни касал бошлар тушунса бўлди.