Тўғри сўнги 4 йилда экспорт ҳажми 3-4 баробар камайган бўлиши мумкин, лекин экспортнинг камайиши билан билан ички истеъмол кескин ошиб қолгани йўқ, чунки ишлаб чиқариш йилдан йилга қисқариб бормоқда.
“Узтрансгаз” раисининг сўзларига кўра, сўнги 4 йилда экспорт ҳажми 3-4 баробарга камайган, чунки ички истеъмол ошиб бораяпти.
Тўғри, экспорт ҳажми сўнги йилларда ҳақиқатдан ҳам камайиб бораяпти, лекин бу қазиб олинаётган газнинг ички истеъмолга кўпроқ йўналтирилаётганлиги билан эмас, балки газ қазиб олиш ҳажмининг йилдан-йилга камайиб бораётганлиги билан боғлиқ. Хусусан, 2018 йилда табиий газни қазиб олиш ҳажми қариб 62 млрд. м3 ни ташкил этган бўлса, шундан 48,3 млрд. м3 и ички истеъмолга йўналтирилган(қолган 13,2 млрд м3 табиий газ эса экспорт қилинган). 2019 йилда эса табиий газ қазиб чиқариш ҳажми бироз камайганлигига қарамасдан, ички истеъмол бироз ошиб қарийб 50 млрд. м3 ни ташкил этган(экспорт эса 11 млрд. м3 ни ташкил этган).
2020 йилда экспорт ҳажми 66% га қисқариб 3,7 млрд. м3 ни ташкил этган. Лекин ички истеъмол ошмаган, балки 2019 йил билан таққослаганда қарийб 8% га пасайиб 46 млрд. м3 ни ташкил этган.
2021 йилда экспорт ҳажми тахминан 5,6 млрд. м3 ни (2020 йил билан таққослаганда 1,5 баробар ошган), ишлаб чиқариш ҳажми эса 53,8 млрд м3 ни ташкил этган. Шундан ички истеъмол 48,1 млрд. м3 ни ташкил этган. Бошқача айтганда, “Узтрансгаз” раисининг айтганидек, экспорт ҳажмининг 3-4 баробар камайиши ички истеъмолнинг ошишига хизмат қилгани йўқ. Экспорт ҳажмининг камйиши шунчаки ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқарганлиги билан боғлиқ холос. Ички истеъмол эса 2021 йилда 2018 йилги даражадан ҳам пастроқ бўлган(импорт билан қўшиб ҳисобласа бироз юқори бўлиши мумкин).
Хуллас сўнги йилларда эспортнинг каррасига камайганлигини ички истеъмолни қондиришга уринишдан кўра, кўпроқ иложсизлик деб аташ тўғрироқдек, зеро ишлаб чиқариш ҳажми ошишни бошласа, экспорт ҳам яна юқори суратларда ўсишни бошлайди.