Агротрансформация Бухорода

Фермерликка қизиққан ёшларимизни самарадорликка ва ташаббускорликка чорловчи “агротрансформация” лойиҳаси Бухоро вилоятини забт этди

Хабарингиз бор, бутун Республикамиз бўйлаб “Маҳалладаги ёшларнинг аграр соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш” мақсадида Агро трансформация лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар ташкил этилиб келинмоқда.

3 кун давом этган семинарларда Бухоро вилоятининг Қоракўл, Вобкент туманлари ва Бухоро шаҳридан 544 нафар ёшлар етакчиси ҳамда деҳқончиликка қизиқувчи ёшлар фаол иштирок этди. Учрашувларда ёш фермерларнинг муаммолари ва уларнинг саволлари агробизнес экспертлари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

Ундан ташқари, “Фермерлар мактаби” томонидан семинарларда фаол иштирок этган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

“АгроТрансформация” лойиҳаси тез орада навбатдаги вилоятга йўл олади. Шундай экан бизни кузатишда давом этинг!