Фермерлик соҳасига қизиқувчи Андижонлик ёшларимиз учун ажойиб янгилик!
Аввал хабар берганимиздек, ёш фермерлар фаолиятини ва уларнинг қишлоқ хўжалигидаги ролини ошириш мақсадида республикамиз бўйлаб “Агротрансформация” лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар ташкил этилиб келинмоқда.
Лойиҳа мақсади республиканинг барча туманларидаги ёшлар билан аграр соҳасидаги профессионаллар учрашувларини ташкил этиш, уларга қишлоқ хўжалигининг замонавий билимларини етказиш.

Лойиҳанинг навбатаги манзили Андижон вилояти. Андижонлик фермер ёшлар Агро бизнесда фаолиятингизни бошламоқчимисиз?
Унда бизнес ғоянгизни ҳозирлаб, семинар-тренингларда қатнашинг!