Элбошининг ваколатлари тугатилди

Тириклигида ўрнатилган ҳайкалларни ҳали ўлмасидан олдин олиб ташланишига гувоҳ бўлишдан оғир яна қандай синов бор? Бу сўзсиз ўзи ёки маддоҳлардан ташкил топган атрофдаги инсонлар ўйлаб топган, лекин халқ сизни шундай номлайди деган унвондан маҳрум бўлиш бўлса керак.

Бугундан бошлаб Қозоғистон ЦК компартиясининг 1чи котиби, кейинчалик 1чи президенти, “Элбоши” Нурсултон Назарбоевнинг ҳаёти ва мулки дахлсиз эмас.

Қозоғистоннинг амалдаги Президенти Қосим жўмарт Тўқаев “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги Қозоғистон Республикасининг қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Токаев Қозоғистон парламентининг аввалги қарорини маъқуллаган Конституциявий суд қарорини тасдиқлади, холос. Шунга қарамай, бу воқеа постсовет авторитаризмлари/тоталитаризмлари тарихида жуда муҳим аҳамиятга эга.

Назарбоев барча имтиёзлардан, миллат етакчиси мақомидан, шунингдек, махсус ёрдамга, хусусан, ходимларга эга офис ва махсус хавфсизлик хизматига эга бўлмайди. Лекин, алоҳида уй, ёзги дача, ҳайдовчиси қолдирилади.

Бу ҳаммаси эмас. Собиқ президентнинг фаолиятидаги якуний чизиқ, Қозоғистонда 2022 йил январида содир бўлган қонли давлат тўнтаришига уриниш бўйича суд жараёни ҳали тугамаган. Назарбоевнинг бу қозоқ драмасига қанчалик алоқадорлиги ва унга нисбатан қандай ҳукм чиқариши мумкинлиги ҳозирча аниқ эмас.

Бевақт ўлим ҳам фойдали

Марказий Осиёдаги бир қатор “халқлар отаси” –собиқ элбоши каби ўз мартабаларининг аянчли якунини кўрмадилар. Лекин, Тожикистон, Беларус ва Россияда бу вазият такрорланиши мумкин.

Жараён бошланди. Қўнғироқ баландроқ жиринглаяпти.

Улар ўзларига таҳдид солаётган барча хавфларни жуда яхши тушунадилар. Шу боис уларнинг тинчлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Жавоб навбати уларга ҳам келади.