Ўзбекистондаги электромобилларни қувватлаш учун ўрнатилган станцияларни ўчириб қўйиш бошланган.
Kun.uz бу бўйича қатор мурожаатларни жамлаган.
“Мен яқинда BYD олгандим, ўзим Сергелида яшайман. Қиш бошланганидан кейин машинамни зарядлаш муаммо бўляпти. Атрофимиздаги станциялар ишламаяпти. Spectre, Megawatt, Tok Bor фирмаларини ҳам ўчирилган. Жой эгаларидан сўрасам, сабабини билмаймиз дейишяпти. Биласиз, газ ҳозир муаммо, бензин қиммат, шу сабабдан электромобил сотиб олгандим. Энди буям муаммо бўлса, одамлар нима қилсин?”.
“Ҳудудий электр таъминотидан келишиб, ҳеч қандай сабабсиз станцияларимизни ўчириб ташлашяпти. Нима сабабдан ўчиряпсан, бу трансформатор қонуний ёқилган, деяпмиз. Улар эса “тепадан шундай буйруқ бўлди” дейишяпти. Бошқа ҳеч қандай гап йўқ. Рақобатчи компаниялар билан ҳам худди шундай бўляпти, битта бизда эмас.
Одамлардан мурожаатлар ҳам кўпайиб кетди. Улар 5-6 соатлаб навбатда турганини айтяпти. Мижозларимиз 6-7 км йўл босиб боришганида, станция ўчиқлигига гувоҳ бўляпти. Instagram, Telegram профилларимизнинг изоҳ қисмида бу бўйича кўплаб изоҳлар қолдирилган.
Бизни ўчириш бўйича огоҳлантиришаётгани ҳам йўқ, кейин биляпмиз. “РЭС”га борганимиздан кейин бу нарсалар чиқиб келяпти. Уларга ҳужжатларимизни тақдим этганимиздан кейин ҳам кутинглар дейишяпти. Мана шунақа вазият. Олдин умуман бунақа бўлмаган”.
Ҳеч қандай ҳуқуқий асоссиз зарядлаш станцияларини тармоқда узаётган тийиқсиз шонли энергетикларни жамоавий тарзда судга бериш пайти келгандир балки?
Энергетика вазирлиги электромобилларни зарядлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаганини маълум қилмоқда.
Аввалги қисмларда:
- “Иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас”
- “Қуёш панелларига мажбурлаш йўқ“
- “Биз газ заправкаларини ёпмадик”
Отабек Бакиров