Ўзбекистон уяли алоқа бозори Қозоғистон бозоридан 20 карра арзонми?  

Яқин шарқ мамлакатларидан бегона бўлмаган инвестор 8 млн. абоненти бор ўзбек уяли алоқа компаниясини 50 млн. долларга сотиб олиш бўйича музокараларга киришгани айтилмоқда.

Қозоқлар ўтган ҳафта 6 млн. абоненти бор Tele2’ни 1 млрд. долларга сотишди. Яъни, Қозоғистоннинг Tele2 бренди остида ишловчи, бизнинг Ucell, Beeline ва Mobiuz’дан камроқ абонентларга эга уяли алоқа компанияси Қатарнинг “Power International Holding” компаниясига 1 млрд. АҚШ долларига сотилган. Бу шунчаки Ўзбекистондаги ва Қозоғистондаги хусусийлаштириш кейсларини, маъно-мазмуни ва мақсадларини солиштиришингиз учун.

Биз бутун дунё коррупция тарихига кирган ва Ўзбекистон солиқ тўловчиларининг 215 млн. доллар пулига қайтарилган бинафшаранг компаниямизни тўрт йил олдин текинга улуш қилиб топширгандик. Энди навбат бунисига.

Худо берган ва Ўзбекистон халқининг заковати, меҳнати, тўлаган солиқлари ҳисобига ўн йиллар давомида яратилган энг қиммат активларимизни сув текинга топшириш бу миллий спортимизга айланган бўлса керак.

Отабек Бакиров