Қирғизистонда судланган мансабдор шахсларнинг давлат хизматига қайтишини тақиқлашни таклиф қилинмоқда.
Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Коррупция” ва “Мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш” моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилган шахсларни давлат ва коммунал хизматга қабул қилишни тақиқлаш зарур. Бу ҳақда Коррупцияга қарши ишбилармонлар кенгаши раҳбари Нурипа Муканова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундай мансабдор шахслар судланганлик муддати ўтган ёки жиноий жавобгарликдан озод қилинган тақдирда ҳам давлат лавозимига қайтмаслиги керак, чунки улар тергов билан битим тузиб, коррупция жиноятлари натижасида етказилган зарар миқдорини давлат даромадига тўлаган.
Коррупцияга қарши курашиш ишбилармонлар кенгаши раҳбари мансабдор шахслар учун полиграф (ёлғон детектори)да психологик тест ва диагностика ўтказишни таклиф қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу давлат хизматига номзоднинг коррупция васвасаларига чидамлилигини аниқлаш учун зарур.
P.S. бу таклифни билдираётган Коррупцияга қарши ишбилармонлар кенгаши раҳбарини ўзидан катта раҳбари (С.Жапаров) судланганлигидан хабари бўлса керак а?