COVID-19дан сўнг Марказий Осиёдаги тиббиёт соҳаси

 “Бепул тиббиёт” тушунчаси фақат миямизга ўрнашиб қолган

Марказий Осиё мамлакатлари жамиятлари, иқтисодиёти ва маданиятидаги чуқур, аммо ҳар доим ҳам тушунарли бўлмаган ўзгаришлар муҳокама қилинадиган ва турли соҳаларда фаолият юритаётган мутахассислар иштирокидаги суҳбатлар подкаст шаклида тақдим этилиб бориладиган «ПостСоветистон» лойиҳасида “КОВИДдан сўнг” деб номланган фойдали суҳбат бўлибди. Мазкур подкаст пандемия даврида Марказий Осиё давлатларида орттирилган тажриба ва минтақа мамлакатларининг соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган бўлиб, айрим қисмларини таҳририятимиз ўқувчиларига тақдим этишни фойдали деб топдик. Суҳбатда қозоғистонлик, қирғизистонлик ва тожикистонлик бир неча фаол ва тиббиёт ходими иштирок этган. Улар COVID-19 га қарши курашда орттирган тажрибаси ҳақида ҳикоя қилиш билан бирга соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади.

Суҳбат 3та мавзуда бўлиб ўтган бўлиб,

1-мавзу: пандемия даврида аҳолининг COVID-19 тўғрисидаги маълумотлардан хабардорлик даражасини оширишда ахборот тақчиллиги бўлиб ўтганлиги ва бўшлиқни, қозоғистонлик, қирғизистонлик ва тожикистонлик иштирокчилар томонидан маълумот берилишича, ҳукумат етарли даражада тўлдира олмаган ва ишларни тўғри ташкил эта олмаганлиги айтиб ўтилган.

2-мавзу:  тиббиётни рақамлаштириш ва суғурта қилиш масалалари кўриб чиқилган ва иштирокчиларнинг фикрлари эшитилган унга кўра: қирғизистонлик вакил томонидан “Суғурта воситалари бор жойда давлатнинг қўлида йиғилган пул пайдо бўлади, у ўша пулни ишлатиши, шахсий мулк эгалари қўлига бериши, ўзи ҳам сарфлаши мумкин, лекин бу – иккинчи даражали масала. Муҳими, суғурта шарофати билан пул йиғиш имконияти пайдо бўлади ва ушбу пул ёрдамида қандайдир ислоҳотларни ўтказиш мумкин.” – Сиз инсон саломатлиги учун олдиндан пул тўлайди, деб айтяпсиз, умуман олганда, собиқ совет мамлакатлари аҳолиси, мактаб таълими билан тиббиёт – ижтимоий неъмат, у ҳар бир ватандошга кафолатланиши керак деб ўйлашга ўрганиб қолган. Сиз унақа деб ҳисобламайсизми? – Бизда бепул тиббиёт давлат тиббий муассасаларидаги пуллик бахилалардан, пуллик муассасаларда эса, аксинча, бепул бахилалалардан бошланади, тушуняпсизми? Ҳамма бало шундаки, “бепул тиббиёт” тушунчаси фақат миямизга ўрнашиб қолган, лекин бунақа қотиб қолган тушунчаларни ўзгартириш керак, деб ҳисоблайман. Нима бўлганда ҳам, Қирғизистонда бепул тиббиёт бор, деб айтиш жуда қийин. Агар ишлаётган бўлсангиз, ойлик маошингизнинг ижтимоий йиғимлар қисмидан муайян пул миқдори мажбурий тиббий суғурта жамғармасига йиғилади – демак, пул тўлаётибсиз. Эҳтимол гап фақат сифатда, яъни сифатсиз, айтиш мумкинки, ишонимсиз бепул тиббиёт бизга керакми ёки йўқлигида бўлса керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, тиббиёт пул тикиш шарт бўлган йўналишдир, бусиз уни яхши ривожлантириб бўлмайди. Бу йўналиш пул талаб қилади ва биз ҳар қандай ҳолатда ҳам пул тўлашимиз шарт. Гап фақат ўша пулни қандай сарфлашда қолади. Яъни биз суғурта тизимини жорий қилсак, давлат пул йиғиш имконига эга бўлади ҳамда ўша маблағлардан тўғри фойдаланилса, Қирғизистонда ислоҳотлар ўтказиш мумкин.

Тожикистонлик вакилнинг фикрига кўра эса: – Тиббий суғурта саноат корхоналари ва одамлар ишлаётган мамлакатларда ривожланади, чунки тиббий суғуртанинг муайян қисмини иш берувчи тўлайди. Одамнинг ушбу суғуртани сотиб олиш учун маблағи бўлиши керак, пули йўқ одам уни нимасига сотиб олади? Мен суғуртали тиббиётни қўллаб-қувватлайман, лекин бу давлат иқтисодиёти билан бевосита боғлиқ нарса. Агар Тожикистондаги корхоналарнинг кўпчилиги ишлаб, даромад келтирганда ҳамда давлат иш берувчилар – ушбу корхоналар раҳбариятини ўз ходимларини суғурта қилишга мажбурлаганда эди, тиббий суғурта ўзини оқлаган бўлур эди, чунки одамнинг саломатлиги, ватандошларнинг саломатлиги давлатнинг энг катта бойлигидир. Лекин бизнинг мамлакатда, бор-йўғи, бир неча йирик ишлаб турган корхона бор ва ходимлари қўлида муайян ижтимоий пакет мавжуд, ўша корхоналар ўз шифохоналарига эга, ўша ёққа мурожаат қилиши, иш берувчи эса уларга кўрсатилган барча тиббий хизматлар харажатларини тўлаб беради. Лекин аҳоли аксарият қисмининг ушбу пакетни сотиб олишга қурби етмайди. Бошқа мамлакатларда суғурта, муайян тиббий хизматлар пакетини одамлар ўзи сотиб олади, лекин ватандошларимиз аксариятининг чўнтаги ҳатто шу пакет харажатларини ҳам кўтара олмайди, шунинг учун, афсуски, Тожикистонда суғурта тиббиёти йўқ. Бу ерда очиқ айтаман, биздаги тиббиёт бепул эмас, чунки муайян тиббий хизматлар аҳолига пул эвазига кўрсатилади, хизматлар нархларини стендлардаги нархномаларда кўришингиз мумкин – ҳаммаси очиқча. Ҳаёт кўрсаткичлари бўйича бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар рўйхати ҳам бор, 1 ёшгача бўлган болалар бепул тиббий ёрдам олади, қолган ҳолларда эса кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг қандайдир қисмини ватандош, қайсидир қисмини эса давлат тўлайди. Яъни биргаликда молиялаштириш амал қилади, харажатларнинг каттароқ қисмини одам ўзи тўлайди, қайсидир қисмини эса давлат кўтаради. Бизда бепул тиббиёт қолмади.

Қозоғистонда 2020 йил бошидан мажбурий суғурта тизими жорий этилди. Бироқ, қозоғистонлик вакилнинг фикрича аҳолининг асосий қисми бу тизимга ишонч билдирмаяпти. – Умуман олганда, давлат тиббий суғуртаси билан профессионал даражада шуғулланаётган одамлар бор. Ушбу муаммо билан таниш одам нуқтаи назаридан нима дейишим мумкин? Бу борада умумий фикрни эмас, фақат фақат ўз фикримни билдиришим мумкин. Афсуски, Қозоғистон аҳолиси тиббиёт шартли равишда бепул бўлган совет тизимига ўрганиб қолган. Ҳаммамиз биламизки, моҳиятан олиб қараганда, тиббиёт бепул бўлиши мумкин эмас, ё биз унга ўзимизнинг пулимизни тўлаймиз, ё солиқлардан, ё бадаллардан ва ҳоказолардан – ишқилиб, барибир пул тўлаймиз. Тиббий суғурта жорий қилинаётган пайтда давлат маърифий, ахборот билан таъминлаш ишларини барбод қилди. Таассуфки, одамларга ўзининг тилида нима учун ҳамма нарса бепул бўлган совет тиббиёти самарасиз бўлганини, нима сабабдан одамлар саломатлигини суғурта қилиши ва давлатдан зарур тиббий хизматлар ҳажмини олиш учун ҳар ой ёки ҳар йили бадал тўлаб туриши кераклигини тушунтира олишмади. Аслида тиббий суғурта учун жуда кўп миқдорда бадал пули тўланади, ушбу бадаллар одамларнинг тиббий тизимга бўлган кўплаб харажатларини қоплаши мумкин, бироқ давлат коррупциялашгани сабабли бу бадалларни тўлаётган мижозларнинг ҳаққини қирқади ва бу пулни амалдорларнинг бошқарув аппаратини молиялаштиришга сарфлайди. Коррупция билан боғлиқ яна бир катта можаро келиб чиқди: тиббий суғурта тизими бошлиғи ҳар йили хотинига биттадан янги автомобиль сотиб олавергач, ишдан бўшатилиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, лекин мен бундай хўжакўрсинга жазолаш тизимга айланиб кетган коррупция муаммосини ҳал эта олишига ишонмайман.

3-мавзу: Рисоладаги соғлиқни сақлаш тизимини қандай тасаввур қиласизлар? Дейилган саволга иштирокчилар томонидан:

– Иш ҳақининг камлиги ва шифокорлик касбининг қадри тушиб кетгани, у энди ёрдамчига эмас, хизмат кўрсатувчига айланиб қолгани, фақат истеъмол нуқтаи назаридан муносабат қилинаётгани сабабли касбига меҳри қолмагани, ўз ишига профессионал ёндашмаётгани ҳамда ёрдамга муҳтож бемордан тезроқ қутулиш учун унга тезроқ рецепт ёзиб бериш пайида бўлаётгани ўзимизнинг суст фуқаролик позициямиз учун тўловдир.

Мен қозоғистонлик ва ушбу мамлакат ватандоши сифатида қилишимиз керак бўлган биринчи иш “бунинг менга дахли йўқ” принципидан воз кечишимиз, яъни ушбу тизимга ҳар бир кишини қўшишга эришишимиз зарур, деб биламан. Одам саломатлик ва соғлиқни сақлаш тизими амалдорлар ёки қандайдир тор соҳага ихтисослашган экспертларга тегишли эмаслигини тушуниб олиши муаммоларни ечиш учун зарур бўлган биринчи калитдир. Иккинчи калит эса давлатнинг фуқаролик позицияси бор омма билан унинг тилида гаплашишга тайёр экани ва “ҳа, дўстлар, биздан жуда кўп хато ўтди. Келинглар, ўша хатоларни бирга тўғрилаймиз”, дея олишидир.

Шифокорларнинг кўп иш ҳақи олиши, жамиятдаги мақоми юксак ва ҳурматга лойиқ бўлиши учун ҳам давлат билан, ҳам аҳоли билан гаплаша оладиган кучли профессионал уюшмаси зарур. Иккинчидан, сиёсати изчил бўлган давлат керак, яъни тиббий суғуртани жорий қиламиз, деб айтдикми, демак, кейинчалик унинг ўрнига бошқа бирор нарсани тиқиштириш ёки ушбу тизимдан воз кечиб бўлмайди. Шунинг учун давлат аввал бир нарсани гапириб, кейин бошқа нарсани қилаётганини кўриб турибмиз ва унга ишончимиз йўқолмоқда, барча яхши ислоҳотлар ёки ташаббусларни ана шундай изчил иш тутмаётган давлат йўққа чиқармоқда. Учинчи таркибий қисм касалликни даволагандан кўра олдини олиш яхшироқ эканини тушунадиган одамлардир. Афсуски, Қозоғистонда бу ривожланмаган, одамлар скринингларга, касалликларнинг олдини олиш билан шуғулланадиган превентив тиббиётга ишонмайди. Ваҳолонки, ҳар 5 – 10 йилда профессионал тиббий кўриклар ўтказиш, айрим касалликларни дастлабки босқичида аниқлаш ва сифат жиҳат жиҳатидан яхшироқ яшаш ҳам мумкин. Бунинг учун эса тиббий нуқтаи назардан саводли аҳоли, кучли пролфессионал жамоат ва кучли давлат керак. Кучли давлат дегани одамларни қўрқитиш, ҳамма нарсани тақиқлаш дегани эмас, аксинча, у бунақа масалаларда эксперт ва изчил бўлиши ҳамда ўз амаллари учун жавоб бериши зарур. Мен масалани тахминан шундай тушунаман.

– Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш хусусида айтмоқчи бўлган гапим шуки, шифохоналарга кўп борганман, оиламиздагиларнинг ҳаммаси – шифокор, энди бу касб эгаларига ҳурматни оширишимиз керак. Биз дуч келаётган асосий муаммо шуки – буни COVID даврида тарқалган видеоларда ҳам кўрдик – шифокорлар кечаю кундуз тиним билмай ишлаяпти, беморларнинг таъби тирриқ, одамлар яқинлари учун қайғуради ва ваҳимага тушиб қолган, шу билан бирга, эшикни тепиб киради, телефонини шифокорнинг юзига тираб, бирдан бақира кетади ва “ҳаммасини телефонга ёзиб оляпман, Фейсбукка чиқараман, ҳаммангиз менинг олдимда қарздорсиз, чунки Гиппократ қасамини ичгансиз”, деб ўдағайлай бошлайди. Лекин улар шифокор ҳам одам эканини, унинг оиласи ва ҳиссиётлари борлигини, иши борлигини унутиб қўяди. Демоқчиманки, агар шифокорларни кўпроқ ҳурмат қила бошласак, улар яхшироқ ишлайдиган бўлади ва ёш авлоднинг шифокорликка ҳаваси ортади. Шифокорлик касби мақоми оширилса, бундай мақомга эга бўлишни истаганлар уни эгаллаш ҳаракатига тушади. Мен тез-тез сафарга чиқиб тураман ва турли малакатлардаги одамлар билан гаплашаман, улар мендан нима иш қилишимни сўрайди. Шифокорликка ўқияпман десам, “Ў, шифокор бўлиш қандай яхши. Улар – жуда яхши одамлар”, деб ҳурмат билан қарайди. У ёқларда шифокорларга муносабат бутунлай бошқача, одамлар шифокор бўлишга интилади. Мен 2010 йили Остонадаги тиббиёт университетига ўқишга кирган эдим. “Олтин белги” мактабини тугатганим учун у ерга ўқишга киришим жуда осон бўлган. Шундан сўнг билсам, кўп одамлар у ерга қолдиқ принципи бўйича ўқишга кирар экан, яъни иқтисодчи сингари қандайдир обрўли ихтисослар бор ва жуда кўпчилик ўша касбни эгаллашга ҳаракат қилади, лекин уларнинг гранти жуда оз ва ўқишга кириш учун ҳар доим ЕНТ (Ягона миллий тест тизими) баллари жуда юқори бўлиши керак. Шунинг учун иқтисодиёт йўналишига ўқишга кира олмаганлар тиббиёт университетига йўл олади. Тиббиёт университетига кириш қийин бўлиши шарт, шифокорлар вақти-вақти билан халқаро баённомаларга кўра, қайта аттестациядан ўтиб туриши, бироқ бу одамларга аҳмоқона юклама бўлмаслиги учун, шифокорларнинг ойлик маоши ҳам шунга яраша ошириб борилиши керак, токи одамлар кунбўйи шифохонада ишлаб бўлгандан сўнг фарзандларини боқиш ва уларга қишки кийим сотиб олиш учун яна қандайдир иккинчи ёки учинчи ишга бориб ишлашим керак, деб бош қотирмаслиги керак. Шифокор фақат тиббиётни, одамларни қандай даволашни ўйлаши лозим.