Пандемиянинг иккинчи тўлқин пайтида Британия радиостанциялари аудиторияси кўпайди.
Ўсиш даражаси баҳордаги каринтин даври каби бироқ, тингловчиларнинг 34 фоизи ҳар куни одатдагидан 1 соат 53 дақиқа кўпроқ радио тинглашни бошлаганлар. 2020 йил апрель ойи билан таққослаганда, қўшимча радио тинглаш вақти 1 соат 45 дақиқага ошганлигини кўрсатган.
Май ойида, Ражар томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, тижорат радиостанциялари Англиядаги аудиторияси сони кўплиги бўйича рекорд ўрнатган, ҳар ҳафта ўртача 36,3 миллион киши радио тинглаган.
Тўғри, бундай рақамлар радиостанциялар реклама даромадларининг кўпайишини англатмайди. Ушбу даромадларнинг пасайиши 2020 йил охирига келиб тахминан 21% ни ташкил қилади.
Айтганча, одамларнинг карантинда радио тинглашининг сабаблари қизиқ. 90% радио эшитувчиларнинг эътирофича радио уларга ҳамсуҳбатлик хиссини берган. 85% ўзларининг кайфиятини яхшилаш учун радио тинглашини айтишган бўлса, 72% тингловчилар эса радиоэшиттиришлар уларни янада хурсанд қилганини билдиришган.