Хитой ой тошлари ва тупроқни йиғиш учун Chang’e-5 космик кемасини Ойга учирди.
Энди миссия декабрь ойининг ўрталарига қадар Ерга қайтиш учун намуналар йиғади.
Сешанба куни Chang’e-5 космик кемаси Ойга қўнди, у ерда икки кун давомида Ой юзасидан тошлар ва тупроқ йиғиш керак бўлади. Бу 2013 йилдан буён Хитой томонидан учинчи марта экипажсиз ойга қўниш хисобланади. 2019 йилда Chang’e-4 Ойнинг орқа томонига қўнган ягона ва биринчи космик кемага айланган эди.
Хитойнинг расмий ахборот агентлиги «Синхуа» роботли космик кемаси Ойга қўнганлиги ҳақида хабар берди. 1976 йилидан бери Ой намуналари ерга олиб келинмаган эди. Навбатдаги учирилиган космик кема учун белгиланган вазифа бу – Ерга икки кун давомида Ой сатҳидан тошлар ва тупроқларни йиғиб қайтишдир.
Хитойнинг 2030 йилларда астронавтлар учун ой базасини барпо этишдан олдин, Chang’e космик кемасида яна ўн маротаба Ойга бориш режалаштирилган.
Long March 5 ракетаси зонд билан сешанба куни эрта тонгда Хитойнинг жанубидаги Хайнан оролидан учирилди. Бу Хитойнинг одатда махфий космик дастури учун ғайриоддий қадам: ҳавога кўтарилиш ва орбитага учиш давлат телевидениеси томонидан жонли эфирда намойиш этилди ва ракетага ўрнатилган камералар томонидан олинган тасвирлар. Жонли эфирда намойиш этилишича, Коммунистик партия мамлакатнинг космик дастурига тобора кўпроқ ишонаётганидан далолатдир.
Агар Ойдаги операциялар ва Ерга қайтиш муваффақиятли бўлса, Хитой бу ерга Ой намуналарини олиб келган учинчи мамлакат бўлади. Бундан аввалги намуналар юқорида айтиб ўтганимиздек, НАСА астронавтлари Аполлонда 1976 йили ойга қўниш пайтида қўлга киритган ва ерга олиб қайтилган эди. Ушбу намуналар Қуёш тизими эволюциясини тушунишга катта ҳисса қўшган эди.
Космик аппарат Ойнинг нисбатан “ёшроқ” Ландшафт қисмига 1,2 миллиард йил деб тахмин қилинаётган вулқон текислиги қўнган. Намуналар декабрь ойининг ўрталарида етиб келиши кутилмоқда.