Конституцияда белгиланган масала

Конституция куни бутун дунёда нишонланади: Япония ва Норвегиядан Гибралтар ва мустақилликка эришмаган Ниуэ оролига қадар, шу куни тантаналар бўлиб ўтади. Байрамнинг жамият ҳаётидаги ўрни бўйича, ушбу мамлакатда Қонуннинг ролини баҳолаш мумкин. шундай эмасми? Бизда ҳам айнан Конституция куни яқинлашган сана атрофидагина байрамлар, турли тадбирлар ташкил этилади…

Ижтимоий тармоқларда яхши таҳлил қилинган материал эълон қилинибди. Сизга ҳам илиндик.

“Бир неча кундан сўнг Конституция куни нишонланади. Ҳар йили шу кун арафасида Конституция бахтимиз қомуси, бахтимиз пойдевори қабилидаги тадбирбозликлар бошланади (айни дамда ҳам шунақалардан бири бўлиб ўтмоқда  ва 8 декабрь ўтиши билан келаси йилгача ҳаммаси унутилади.

Биз эса ура шиорлардан воз кечиб, Конституция куни арафасида Конституциямизнинг ишламаётган ёки лозим даражада ишламаётган, ишлатилмаётган моддалари ҳақида тўхталиб борамиз.

Бугун масалан, Референдумлар масаласига тўхталамиз, бу масала Конституциянинг 9- моддасида акс этган:

9-модда.

  1. Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади.
  2. Мустақил Ўзбекистон тарихида жами бўлиб 3 марта референдум ўтказилган. Тарихимиздаги илк референдум   1991 йил 29 декабрда бўлиб ўтган ва унда “Ўзбекистон давлат Мустақиллиги масаласи” Референдумга қўйилган.
  3. Кейинги Референдум 1995 йилнинг 26 мартида  бўлиб ўтади ва унда Президент ваколатини узайтириш масаласи ўртага ташланади.
  4. Учинчи ва ҳозирча тарихимиздаги охирги референдум 2002 йил 9 январида бўлиб ўтади ва унда яна Президент ваколат муддатини узайтириш масаласи умумхалқ овозига қўйилади.

Мана 18 йилдан ошдики, бошқа бирон бир муҳим масала Референдумга киритилмаган. Айримлар ҳазиллашиб айтадики, эндиги референдум яна президент ваколатини узайтириш билан боғлиқ бўлади деб. Ҳозирча бир нима дейиш қийин.

Ўтган ёмон даврни қўя турайлик майли, лекин янги давримизда ҳам Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари нега халқ муҳокамасига қўйилмаяпти?

Фарзандларимиз ва умуман яшаб турган заминимиз тақдирини белгилайдиган АЭС қурилиши масаласи муҳим эмасми?

Бошимиздаги янги бўйинтуруқ – ЕОИИга аъзо бўлиш-чи? Халқдан сўрашга арзимайдими?

Тийиқсиз ҳокимлар ва ҳокимлик институтини тартибга солиш учун балки Ҳокимларни сайлаш масаласини Референдумга қўярмиз? Нима, ўринли ва муҳим эмасми бу?

Ташқи қарзимиз космик тезликда ҳалокатли чегарага яқинлашмоқда. Тўлови юки ҳозир ҳукумат тепасида ўтирган ва босиб қарз жамғараётганларнинг устига эмас, фарзандларимиз гарданига тушади. Улар оғири ва аччиғини тортади. Ташқи қарзнинг миқдорий чегарасини белгилашни Референдумга олиб чиқиш нега мумкин эмас?

Ана қаранг, бойларимиз ва амалдорларимиз пул жамғаришни севадиган Швейцарияда деярли ҳар ҳафта референдум. Швейцария майли, Конституцияда белгиланган бу масала. Нега фойдаланмаймиз?

Ё арзимаймизми? Унда нега 7- моддада Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир, деб ёзиб қўйилган?” фикр билдирган мақола муаллифи.

Юқорида бутун дунё бўйлаб конституция куни нишонланишини айтиб ўтган эдик. Марҳамат, саналар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

  • 1 январь – Италияда Конституция куни
  • 13 январь – Монголияда Конституция куни
  • 29 январь – Гибралтарда Конституция куни (2007 йил январь ойида қабул қилинган конституцияни нишонлайди. Гибралтар – Пиреней ярим оролининг жанубий томонида жойлашган Буюк Британиянинг хориждаги ҳудуди хисобланди)
  • 1 февраль – Мекисикада Конституция куни (2021 йили шу санага тўғри келади. Феврал ойининг биринчи душанба куни байрам куни хисобланади)
  • 2 февраль – Филиппинда Конституция куни
  • 1 март –  Панамад Конституция куни
  • 14 март –  Андоррада Конституция куни
  • 15 март –  Беларусияда Конституция куни
  • 28 март –  Сербияда Конституция куни
  • 9 апрель –  Боливияда ва Косовода Конституция куни
  • 16 апрель – Болгарияда Конституция куни ва юристлари куни
  • 1 мая –  Аргентина ва Латвияда ҳамда Маршал оролларида Конституция куни
  • 3 май –  Япония ва Польшада Конституция куни
  • 5 май –  Қирғизстонда Конституция куни
  • 10 май –  Микронезияда Конституция куни
  • 11 май –  Лаосда Конституция куни
  • 17 май –  Науру, Нигерия ва Норвегия қироллигида Конституция куни
  • 18 май –  Туркманистонда Конституция куни
  • 23 май – Германия Федератив Республикасида Конституция куни
  • 1 июнь –  Тунисда Конституция куни
  • 5 июнь –  Дания қироллигида Конституция куни
  • 28 июнь –  Украинада Конституция куни
  • 5 июль –  Арманистонда Конституция куни
  • 6 июль –  Кайман оролларида Конституция куни
  • 9 июль –  Австралияда Конституция куни
  • 17 июль – Жанубий Кореяда Конституция куни
  • 18 июль –  Уругвайда Конституция куни
  • 24 июль –  Фижи оролида Конституция куни  (1990 йил 25 июлда мамлакат тарихида иккинчи марта Конституция қабул қилинди, унга кўра Фижи суверен демократик республикага айланди, унинг раҳбари президент деб эълон қилинди. Энди Конституция куни 7 сентябрь куни нишонланади)
  • 25 июль –  Пуэрто-Рикода Конституция куни
  • 29 июль – Молдовада Конституция куни
  • 4 август –  Кука оролларида Конституция куни
  • 15 август –  Экваториал Гвинеяда Конституция куни
  • 18 август –  Индонезияда Конституция куни
  • 30 август – Қозоғистонда Конституция куни 
  • 1 сентябрь –  Словакияда Конституция куни
  • 7 сентябрь –  Фижида Конституция куни
  • 17 сентябрь – АҚШда Конституция куни
  • 20 сентябрь – Непалда Конституция куни
  • 24 сентябрь – Камбожада Конституция куни
  • 5 октябрь –  Вануатуда Конституция куни
  • 25 октябрь –  Литвада Конституция куни
  • 6 ноябрь –  Тожикистон, Доминикан Республикасида ва Татаристонда Конституция куни
  • 12 ноябрь – Озарбажонда Конституция куни
  • 26 ноябрь – Ҳиндистонда Конституция куни
  • 6 декабрь – Испанияда Конституция куни 
  • 8 декабрь –  Ўзбекистон ва Руминияда Конституция куни 
  • 10 декабрь –  Таиландда Конституция куни
  • 12 декабрь – Россияда Конституция куни
  • 25 декабрь – Хитойда ва Тайванда Конституция куни
  • 27 декабрь – Шимолий Кореяда Конституция куни
  • 29 декабрь –  Ирландияда Конституция куни