Ахборот хизматлари томонидан йўл қўйиладиган оддий хатолар таҳлили

Бугунги кунда кўплаб ташкилотларнинг жамоатчилик билан ишлаш ходимлари яъни Ахборот хизматлари ходимлари томонидан тадбирлар ташкил этилмоқда. Улар доимо тадбирларида барча ОАВлари вакиллари иштирок этишини ва барча ОАВларида тадбир бўйича катта ва таҳлилий материаллар берилиши истайдилар. Бироқ, бу натижага ҳар доим ҳам эришиб бўлмайди.  

Таҳририятимиз томонидан мана шу тадбирларда Ахборот хизматлари ходимлари томонидан ташкил этилаётган тадбирларда йўл қўйиладиган баъзи оддий хатолар ва уларнинг оқибатлари бўйича маълумотларни бериб ўтамиз.

Хато. Матбуот анжуманига модератор таклиф (кўп холларда) этилмайди. Маърузачилар ўзлари эплашади деган қарорга келинади.

Натижа: Белгинланган вақт ўтиб бораверади, конференция соатлаб чўзилади, чунки, маърузачини тўхтатадиган ҳеч ким йўқ ва саволлар вақти келганда эса, норозилик бошланади.(ёки бўлмаса вақт тугагани билдирилади. Бу “тажрибани” яқинда кўрдик.)

Хато. Тадбир ташкилотчиси яъни ахборот хизмати ходими маърузачилар билан аниқ, белигиланган мавзу устида келишиб олмайди натижада эса лектор янада соҳада “мутахассис” кўриниш мақсадида  жуда мураккаб тилда гапиришга интилади.

Оқибатлар: Журналистлар мавзуга тўлиқ тушуна олмайдилар ва тадбир зерикарли ташкил этилганлиги боис,  доимгидек, телефонларини титкилашга ўтишади ёки шунчаки тадбирни тарк этадилар.

Хато. Журналистларга матбуот анжумани пайтида ўзлари керакли маълумотларни олишлари тўплашлари керак деб ҳисоблаб, ташкилотчилар томонидан жамоатчиликка етказилиш керак бўлган маълумотлар тўплами пресс-пакети тарқатилмайди.

Оқибатлар: Журналистларнинг фикрига кўра ташкилотчилар жамоатчиликка нима етказмоқчи бўлсалар улар томонидан тайёрланиши керак. Тадбирдан таҳририятга келганларида ташкилотчилар айтадиган ҳеч нарса йўқ деган қарорга келишади. Бу эса, тадбир тўғрисида қисқа хабардан бошқа маълумот тайёрланмаслигини “кафолатлайди”.

Хато. Хафта кунларининг бошида тадбирларни ташкил этиш ва барчани келишини кутиб маълумотларни тарқатмаслик.

Натижада: Ташкилотчи режалаштирганидек, тадбирда барча иштирок эта олмайди ҳамда пресс-пакетни тарқатмасдан ушлаб туришлик ахборотни эскириши ва аҳамиятни йўқотишга олиб келади.