Мамлакатда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 11 августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори чиқарилган эди.
Умуман олганда яхши ташаббус, аҳолини ҳунарли бўлиши, “нон” топип ейиши учун яна бир имконият берилмоқда. Қарорда мазкур марказлар ва қисқа муддатли курсларни ташкил этиш учун эса аввалги касб-ҳунар коллежлари биноларидан фойдаланиш белгиланган.
Битта саволда (!) нима учун касб-ҳунар коллежларини тезлик билан тугатиб ўрнига яна ҳудди шу функцияни бажариш шарти билан қайта марказлар ташкил этилмоқда?
Саволга ижтимоий тармоқда жуда чиройли фикр қолдирилган экан. Марҳамат сизга ҳам илиндик. Коллежлардан мардикор марказларига: “Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида меҳнат мигрантларини тайёрлайдиган марказ фойдаланишга топширилгани айтилмоқда.
Андижонда 800 ўринли аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази Андижон ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи негизида ташкил этилган.
Аввал касб-ҳунар коллежларини, қонунчиликка ўзгартириш киритмай туриб, битта оғзаки топшириқ билан тугатиб юборамиз, нафақат тугатамиз, моддий техник базасини бир неча ойлар ичида талон-тарож этамиз.
Бир муддат ўтиб, касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этиш учун яна 200 млрд.сўм пул ажратамиз. Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари жиҳозланиши учун яна зудтар оғзаки топшириқлар берамиз.
Ўзбекистоннинг кети кенг. Ҳар қандай харажатни кўтараверади.” Дейилган берилган материалда.
P.S. Балки, қарор ташаббускорлари томонидан аҳолига аниқ тушунчалар берилар. Нима учун касб-ҳунар коллежлари тугатилиб, сал ўтмай яна шу турдаги вазифаларни бажариш мақсадидаги тизимга катта миқдордаги маблағлар йўналтирилмоқда?