Брендларнинг аудитория учун курашиш сирлари

Қандай қилиб стартаплар дунё миқёсида таъсир ўтказмоқда?

Бирор бир бренднинг таъсири одамлар маҳсулот сотиб олганида эмас, балки товар белгисига эргашганларида кучаяди.

Бунинг сабаби антропоморфизмдир: одамлар товар белгиларини тирик мавжудот сифатида қабул қилишади, уларнинг номи, ўз услуби бор ва улар ўзларига ўхшаганлар билан муносабатга кириша олмоқда. Қисқароқ айтганда, брендлар ҳар бир шахснинг қайсидур умумий жиҳатларини қамраб олиши уларнинг мувафақият калитидур.

Демак, товар шахси бу брендга тегишли бўлган инсоний хусусиятлар тўпламидир. Айнан бренднинг шахсияти ўзига хослик асосини яратади, унинг номини, жойлашишини аниқлашни, дизайнини, маркетингни, тарғиботни ва ҳаттоки ходимларни ёллаш каби ички нарсаларни белгилайди. Шунинг учун ҳар бир бренднинг ўз аудиторияси мавжуд ва бренд жамоаси шу аудитория учун “курашади”.

Товар брендининг шахсияти қандай яраталади?

Бунинг учун маркетингда архетиплардан фойдаланган ҳолда уларнинг ҳар бирининг мантиғи ва жамоатчилик қабул қилишини кўриб чиқиш мумкин. Архетиплар – бу ҳар қандай одам учун интуитив бўлган ва дарҳол бренд хизмати ёки маҳсулоти ҳақида таассурот уйғота оладиган жамоавий тузилмаларни англатишидур.

Қуйида бир нечта брендларнинг “шахсияти”ни кўриб чиқишни таклиф этамиз.

Telegram – исёнкор, идеалист

Бренд иккита қарашлар асосида қурилган: хавфсизлик ва хавфсизлик ғоясини илгари сурадиган идеалист (асосий оқим) ва ҳукумат назоратидан озод бўлишга чақирувчи исёнчи.

Бренд ихтисослаштирилган агентликлардан ўтмаганига қарамай, у Павел Дуровнинг харизматик шахсияти билан узвий боғлиқдир. У ёрқин хусусиятларни намойиш этишга, ноёб қиёфани ва ҳатто мафкурани шакллантиришга муваффақ бўлди.

Идеалистнинг Телеграмда намоён бўлиши: хавфсиз, уй саҳифасидаги ўрдакчалар билан бирга, қаттиқ ёки қўпол бурчаксиз оддий логотип. Оқ – соф кўк рангдаги поклик ва мукаммаллик ранги – ахборот ва технологиялар соҳасида аллақачон классик бўлиб қолди. Қоғозли самолётнинг рамзи (яна болалик мавзусига қайтганини кўриш мумкин). Ушбу брендлар яхши, тўғри маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, содиқлик ва мукаммалликка интилганлар.

Телеграмни тарғиб қилиш стратегияси дастлаб “Махфийлик ҳуқуқимизни қайтарамиз” шиори остида қурилган. Ушбу товар ваъдаси энди хавфсиз дунё ва кулгили ўрдак ҳақида эмас, балки туб ўзгаришлар ҳақида. Исёнчи белгиланган тартибга қарши туради ва ўзгаришга олиб келади.

Google – донишманд, интеллектуал

Бренднинг вазифаси бизни маълумот билан таъминлай оладиган улкан манбаалар “уюми” тўғрисида таъсурот уйғотишидур.

Googleнинг вазифаси – дунёдаги жуда катта (ва чексиздек кўринадиган) маълумотларнинг кўпчилигини оммавий ва фойдали қилиш учун тартибга солишдир.

Бир сўз билан айтганда Google бренди шундай тузилганки, “бирор бир оддий жумлани математик контекстидан тортиб сўзнинг бўғинма-бўғин ажратиб бера оладиган, шу билан бирга, шиорлар ва маҳсулот номларига қадар ҳамма нарса (Ақлли воситалар. Яхши натижалар) тўғрисида фақат ундан маълумот топа олишликни имконини бера оладиган яхлит Интеллектуал  қиёфа яратилган”

Amazon – Изловчи

Қидирувчилар брендларининг вазифаси ҳар доим янги ҳудудларни топишда, чегаралардан ташқарига чиқишда, янги нарсаларни кашф этишда кўмаклашишни ўз ичига олади.

Амазон қуйидагича янграйди: “Истеъмолчиларга ҳар қандай нарсани топиш, кашф этиш ва сотиб олишда ёрдам беринг, шунингдек, бизнес ва контент яратувчиларга ўзларининг муваффақиятларини максимал даражада ошириш учун имконият яратиб беринг. Амазоннинг мақсади – одамлар онлайн харид қилмоқчи бўлган ҳамма нарсани топадиган ва кашф этадиган жойни яратишдир.”

Изловчи брендлар кўпинча экзотизм ва хилма-хилликни бирлаштиради. Экзотика ва қидирув мавзуси, йўллари номлашда акс этади – компания дунёдаги энг суви кўп дарё Амазон дарёси шарафига номланган ва уларнинг биринчи логотипи А ҳарфи орқали дарё йўли бўлган.

Turner Duckworth агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бугунги логотипда бренд А дан Згача “нима бўлишидан қатъи назар” таклиф эта олишини билдирилган.

P.S.Мазкур материални тайёрлашдан мақсад сайтимиз ўқувчиларига дунёдаги брендларнинг машҳурликка эришишдаги ютуқлари билан таништириш ҳамда стартап бошловчиларига бироз бўлсада ёрдам кўрсатишдир. Агарда сизларга мақола маъқул келган бўлса, фикрларингиз билан ўртоқлашинг. Кейинги материлларда Instagram, tik-tok, Uber, YouTube брендлари бўйича ҳам қиқзиқарли маълумотларни бериб борамиз.