Назарбаев Қирғистоннинг аввалги ағдарилган Президентлари Акаев ва Бакиевларни мамлакатдан қандай олиб чиқиб кетганлигини айтиб берди

“Қирғизистон ҳақида айтишим керак. Акаев. Уни Бишкекдан Таразга вертолётда олиб чиқишим керак эди. Вазият қийин эди, улар у ерда ўқ узишлари мумкин эди, аммо қарама-қаршиликка йўл қўймаслик учун мен уни олиб чиқдим. – Назарбоев ўз ҳикоясини бошлади. – Ундан кейин яна бўлган, худди ўша воқеа. У Ўшда ўтирди, у ерда ўз тарафдорларини йиғди, уни қуроллантирди ва Бишкек томон кетишга тайёр эди. Мен айтаман, Қурманбек (Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев), нима қиляпсиз, нега? Қон тўкмоқчисизми. Сиз яна президент сифатида ўтиришни хоҳлайсизми? Бундан сўнг қандай ишламоқчисиз?

Ўша вақтда бўлган муваққат президент (Роза Ўтунбаева) билан телефон орқали гаплашдим, у: “Бирон нарса қилинг, Қурманбекни тинчлантиринг”, дейди. Мен Қурманбекка қўнғироқ қилиб айтаман: “Мен сизни у ердан, Ўшдан олиб чиқаман. Шунда сиз бу ерда музокара олиб бораверасиз деб айтдим. “Мен уни зўрға кўндирдим”.

Бу вақтда Вашингтонда, Элбаси, ядрога қарши масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтаётган тадбирда иштирок этаётган эди. «Биз у ерда эдик. Россия президенти Медведев эди. Обама бор эди. У ерда биз уч киши бирга пичирлашиб турган расмимиз ҳам бор. Қирғизистонда фуқаролар уруши бошланиши ҳақида гаплашаётган эдик. Бакиев қуролли отрядларда Бишкек томон йўл олмоқчи, нимадур қилиш керак. Мен олиб чиқаман (Бакиевни) дедим, Россиялик жангчилар самолётимни ҳимоялаб турсин дедим.

Ўша пайтда Адилбек Жаксйбеков Мудофаа вазири эди,: “самолёт ажратинг”. У ҳарбий разведка орқали ишлай бошлади. Унинг сўзларига кўра, Ўшда аэропортда полосага майдаланган тошлар туширилган. Қўниш ёки учиб кетиш мумкин эмас эди. Мен: «Буни аниқ биласизми? У шундай дейди: «Аниқ эмас, лекин улар шундай дейишмоқда. У жой имконсиз. ” Мен: «Самолётни юборинг, пастга тушсин. Агар у ерда тўпланган тошлар уюмларини кўрса, учиб кетсин, агар бўлмаса, қўнсин». Қурманбекка: “самалоёт учди, ўзингизга қарашли бўлганларни тайёрланг”, дедим. Улар етиб келишди, майдаланган тошлар уюми йўқ эди. Улар қўнди ва оилани бизга олиб келишди.

Агарда бу иш қилинмаганда эди, катта қон тўкилиши мумкин эди», – деди Қозоғистоннинг биринчи президенти.

Бакиев Қирғизистон тарихидаги иккинчи ағдарилган президент бўлди. Ундан аввал Асқар Акаев 2005 йилда лавозимидан четлатилган эди. Акаев ҳозир Россияда яшайди, Бакиев эса Белорусиядан сиёсий бошпана олди.

Қозоғистоннинг биринчи президент Нурсултон Назарбоев тўғрисида тайёрланган  “Портретга чизгилар” фильми Элбаси билан эксклюзив интервьюга асосланган.