Германия президенти озиқ-овқат юк машинасида овқат тарқатди (фото)

Давлат раҳбари муҳтожларга озиқ-овқат юк машинасидан овқат тарқатмоқда – буни ҳар куни кўрмайсиз.

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер озиқ-овқат микроавтобусидаги пештахта олдида.

Германияда Рождество олди нафақат оммавий харидлар ва оилавий таътилга тайёргарлик, балки хайрия учун ҳам қулай вақт хисобланади деб ёзмоқда нашр. Хусусан, кўпчилик муҳтожларга Рождество дастурхонларини ташкил қилишади. Бироқ, бу йил коронавирус инқирози ва карантин туфайли бундай оммавий акциялар ўтказиш мумкин эмас, шунинг учун муқобил вариантларни таклиф қилиш мақсадида мазкур лойиҳа амалга оширилган.

«Foodtruck» хайрия дастурида иштирок этаётган давлат раҳбари лойиҳаси Берлиннинг Шонберг районидаги черковлардан бири олдида бўлиб ўтди.

Ўша куни тушликдан ташқари, келганларга кичик Рождество совғалари ҳам берилди.