Туркманистон фуқаролари яна бир мамлакатга визасиз боришлари мумкин бўлди

Туркманистон фуқаролари Уммонга визасиз саёҳат қилишлари мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилди.

Туркманистон фуқаролари Уммонга визасиз ташриф буюришлари мумкин, деб хабар бермоқда Times of Oman.

Тўғри, ушбу имкониятдан фақат улар резидент бўлган тақдирда ёки АҚШ, Канада, Австралия, Буюк Британия, Шенген билан боғлиқ мамлакатларга ёки Японияга кириш визалари бўлган тақдирда фойдаланишлари мумкин.

Уммонга 25 мамлакат аҳолиси визасиз кириши мумкин: Ўзбекистон, Озарбайжон, Ҳиндистон, Белоруссия, Тожикистон, Қирғизистон, Коста-Рика, Никарагуа, Марокаш, Арманистон, Панама, Босния ва Гертсеговина, Туркманистон, Гондурас, Гватемала, Қозоғистон, Лаос, Албания , Бутан, Перу, Малдив ороллари, Салвадор, Ветнам, Куба ва Мексика.

Маълумот ўрнида: Ғарбий Осиёда қадимги тарихга ва бой маданиятга эга бўлган Уммон Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Яман билан чегарадош. Уни Араб денгизи ва Уммон кўрфази сувлари ювиб туради. Бироқ, МДҲ давлатларининг бирортасига шартсиз берилаётган виза Туркманистонга шунча шартлар билан берилиши қизиқ!