КГБ генерали Совет ҳукумати нега Қорабоғни туркларга берганлигини гапириб берди

“У ердаги можаро Отатурк давридан бошланган, Совет Иттифоқини Туркия томонидан тан олиниши учун миннатдорчилик белгиси сифатида Қорабоғни Озарбайжонга берганимиздан бошланган. Улар этник можаро учун асос яратдилар. СССР қулаши арафасида бизда ўтган хатоларни тузатишга кучимиз етмади. Хўш, бу узоқ йиллик можарони қандай ҳал қилиш мумкин эди? ”- деди Совет-Россия давлат арбоби, КГБ генерали Николай Леонов.

 «Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ вазиятда биз вақтни йўқотдик, у ерда ноаниқ вазият яратдик. Ҳозирги сулҳ битимидан сўнг нима бўлиши аниқ эмас – бундан кейин нима қилиш керак? Охир-оқибат ушбу анклавнинг қолдиқлари кимники? Қабул қилинаётган қарорларни амалга ошириш учун йўл харитаси мавжуд бўлмагунча, уруш давом этиши муқаррар. Мен ўзимга савол бераман: биз Тоғли Қорабоғга тинчликпарвар сифатида 5 йилга келганмиз. Биз қайтгандан сўнг нима бўлади? Агар тинчликпарвар кучларимиз кетса, зиддият яна бошланаши аниқ. Шунинг учун энг юқори даражадаги сиёсатчилар музокаралар столига ўтириб, икки этник гуруҳни қандай қилиб делимитация қилиш ҳақида ўйлашлари керак », – деб ҳисоблайди Леонов.