Ўзбекистонда маргарин ва болалар овқатларига талаб катта

Россия Ўзбекистонга озиқ-овқат экспортини янада кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Тошкент бир қатор товарларни сотиб олиши керак, Россия эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчилардан бири ҳисобланади.

2020 йилда Россиядан республикага етказиб бериш деярли 50 фоизга ошди.

Бундай натижаларга сўнгги йилларда, жумладан, мамлакатлар ўртасидаги “яшил йўлак” туфайли эришилмоқда. Аввалроқ Москва ва Тошкент фитосанитария назоратининг соддалаштирилган шакли билан назорат пунктлари сонини кўпайтирган эди. (бироқ, шунга қарамасдан “баъзида” бир неча тонна гилос, помидор ва қалампир Россия ҳудудига киритилмасдан қайтариб юборилаётган эди)

Россиянинг «Агроэкспорт» марказининг маълумотларига кўра, маршмаллов, мармелад ва лолипоплар ҳам Ўзбекистон бозорида яхши истиқболларга эга.

Бундан ташқари, маргарин ва болалар овқатларига талаб катта. 2024 йилга келиб Россия ушбу товарларни етказиб беришни 30 миллион $ долларга кўпайтирмоқчи.