Лотин ёзувидаги янги қозоқ алифбоси Миллий комиссия йиғилишида тақдим этилди

Маълум қилинишича, такомиллаштирилган алифбо лотин алифбосининг асосий тизимининг 31 та белгисини ўз ичига олган бўлиб, қозоқ тилининг 28 та товушини тўлиқ қамраб олган яъни қозоқ тилининг ўзига хос товушлари ә (ä), ө (ö), ү (ü), ұ (ū) ва ғ (ğ), ш (ş) диакритик белгилар умлаут (̈), макрон (ˉ), седил (̧), бревис (̌) халқаро амалиётда тез-тез ишлатилган.

Алифбо қозоқ тилининг ёзма амалиётида мустаҳкамланган “битта товуш – битта ҳарф” тамойилига мос келади. 2023 йилдан 2031 йилгача янги алифбога босқичма-босқич ўтиш режалаштирилган.