Трамп, Навалний, Тунберг ва ЖССТ – 2021 йилги тинчлик бўйича Нобел мукофотига даъвогарлардан

Асосий рўйхат:

▪️ Грета Тунберг, иқлимни муҳофаза қилиш кампанияси фаоли;

▪️ Алексей Навалний;

▪️ Светлана Тихановская, Мария Колесникова ва Вероника Цепкало адолатли сайловлар учун курашгани учун;

▪️ “Ирқий адолатсизлик тўғрисида хабардорлик” масаласида эришилган ютуқлар учун “Black Lives Matter” ҳаракати;

▪️ АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп;

▪️Жоржия штати губернатори Стейси Абрамснинг АҚШда овоз бериш ҳуқуқларини илгари суришдаги фаолияти учун номзод;

▪️ “Hong Kong Free Press” янгиликлар сайти;

▪️ “Чегарасиз репортёрлар” ташкилоти;

▪️ Charlie Hebdoнинг собиқ журналисти Зинеб ал-Разуи;

▪️ НАТО;

▪️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ);

▪️ БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги;

▪️ МКС лойиҳасида иштирок этувчи мамлакатларнинг космик агентликлари;

▪️ Венгриянинг Хелсинки қўмитаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти;

▪️ Iustitia Польша судьялари бирлашмаси.

Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда. Ҳозирча Тунберг ва ЖССТ ташкилоти мукофотга даъвогарлар орасида етакчилардан.