Ўлимга кўмаклашиш: эвтанизияга рухсат берилган давлатлар сони ортмоқда

Португалия парламенти эвтаназияни қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.

136 киши қонун лойиҳасига овоз берди, 78 киши қарши чиқди ва тўрт киши бетараф қолди.

Эвтаназияни Португалиянинг вояга этган фуқароси ёки мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга бўлган, охирги босқич касаллиги бўлган ёки чидаб бўлмас оғриқ билан оғриган одам сўраши мумкин.

Энди қонун лойиҳасини мамлакат президенти Марсело Ребело ди Соуса тасдиқлаши керак.

Президент вето қўйиши ёки қонун лойиҳасини Конституциявий судга тақдим этиши мумкин, аммо агар у уни маъқулласа, Португалия Эвтаназияга йўл қўйган Европада 5-ва дунёда 8-давлатга айланади.

Бу нима – инсонпарварликми ёки қотиллик? Ёки суъиқасдга ёрдамлашиш? Ушбу “жараённи” амалга оширадиган шифокорлар кўнглидан нелар кечади? Дин бунга нима дейди? Бу тиббиёт ёрдамида ҳаётдан ихтиёрий тарзда кетишни истаган инсон ҳақида энг кенг тарқалган саволлардир.

Чидаб бўлмас азоблар ва касалликнинг терминал босқичлари – эвтаназия жараёнига рухсат берилган аксарият давлатларда асосий сабаблар худди шулардан иборат. Масаланинг ахлоқ ва диний жиҳатлари борасидаги баҳслар тинмаётган бўлсада, аммо бемор ўлиш ҳуқуқини танлашга ҳақлилигини тобора кўпроқ давлатлар тан олмоқда.

Бу нима – инсонпарварликми ёки қотиллик? Ёки суъиқасдга ёрдамлашиш? Ушбу “жараённи” амалга оширадиган шифокорлар кўнглидан нелар кечади? Дин бунга нима дейди? Бу тиббиёт ёрдамида ҳаётдан ихтиёрий тарзда кетишни истаган инсон ҳақида энг кенг тарқалган саволлардан бўлса керак.

Шу тариқа, Португалия яқин икки йилда эвтаназияга рухсат берилган Европа Иттифоқининг бешинчи мамлакати бўлиши мумкин. Ҳозирда эвтаназияга Нидерландларда, Бельгияда, Люксембургда ва Германияда рухсат берилган.

Швейцариянинг Цюрихида жараён 1941 йилдан ўтказиб келинади. Бошқа минтақалар ва қитъаларга келадиган бўлсак, азоб чекаётган инсонларга бу дунёни қачон тарқ этиш борасида танлаш ҳуқуқини берадиган давлатлар унчалик кўп эмас: бу Янги Зеландия, Канада, Колумбия ва Австралия. Исроил, Швеция ва Мексикада фақатгина муайян ҳолатларда рухсат берилади.

Белгияда эса 2002 йилдан кучга кирган бу қонунчилик инсонни ёшидан қатъий назар ўтказилиши мумкин.

АҚШда эвтаназия 2015 йили 4 штатларда рухсат берилган бўлса ҳозирга келиб саккизта штатларда қонунийлаштирилган ва эвтаназия ўтказмоқчи бўлган шахс жараённи бошлашни 2 маротаба сўраши керак бўлади.