Бизнинг оиламиз фақат бувим Шарлотта (Шарлотта Фридриховна Зейтц) – отамнинг онаси туфайли омон қолган. Уни келиб чиқиши асл немис эди ва шунинг учун бизга темир интизомини сингдирганди.
1941-1942 йиллардаги биринчи энг даҳшатли қиш, ленинградликларнинг ҳар бирига 125 граммдан нон бериларди – бу кичкина бўлакни кун бўйи чўзиб ейиш керак эди. Баъзилар дарҳол ўзларининг кундалик рационларини ўша заҳотиёқ истеъмол қилар ва тез орада очликдан вафот этарди, чунки бошқа овқат йўқ эди. Шу сабабли, бувим бизнинг овқатланишимиз устидан барча назоратни ўз қўлига олди. У бутун оила учун бериладиган нонни ўзи олиб келар, уни катта эшикли шкафга қўйиб, калит билан қулфлар ва ҳар соат қатъий равишда кичик бир бўлакдан бўлиб берарди.
Кўзим олдида ҳали ҳам тез-тез ўша ҳолат қайтарилади: мен ёшгина бола, шкафнинг олдида ўтириб, соат милига тезроқ ҳаракатланишини сўраб илтимос қилмоқдаман –овқат ейишни жуда ҳоҳлардим… Бувимнинг айнан шу ҳислатлари бизни қутқарди.
Биласизми, кўпчилик биз дуч келган вазиятга тайёр эмас эди. Ёдимда, 1941 йил кузида қўшнимиз бизникига келиб, касал боласи учун бир ош қошиқ ирмик (манка) сўраганда, бувим ҳеч нарса демай унга бир ҳовуч бериб юборган. Чунки, ҳеч ким олдимизда бизни нима кутаётганлигини тасаввур ҳам қилмаган. Ҳамма блокада узоққа чўзилмаслигига ва Қизил Армия тез орада қуршовни ёриб ўтишига амин эди.

Ҳа, кўпчилик совуқдан вафот этди. Шунинг учун, бизнинг квартирамизда буржуй печкаси доимо ёниб турарди. Қайноқ сув ҳар доим тайёр туриши учун ундан чиққан кўмирларни самоварга ташлардик. Чойни деярли тухтамай ичардик. Тўғри, уни дарчиндан (корица) тайёрлардик, чунки ҳақиқий чойни топиш иложиси йўқ эди. Айрим вақтлари бувим бизга чиннигул кукуни, бир чимдик лимон кислотаси, бир ош қошиқ сода берардилар, уни қайноқ сувда эритиб юборса “ситро”га ўхшаган суюқлик пайдо бўларди. Ажиб бир суюқлик. Блокаданинг на бир дабдабали таоми – бу ёғоч учун клей ва хантал (горчица) аралашмасидан тайёрланган желе….
Яна бир ҳақиқий байрам бу чўмилиш имконияти. Сув йўқ эди, шунинг учун биз белкурак билан қорни тозалардик – юқори, ифлос қатламни олиб ташлаб пастки қисми челакларга йиғиб уйга олиб келинарди. У ерда уни эритиб, қайнатиб, бувим бизни чумилтирардилар. Улар буни ишни мунтазам равишда бажарадилар, чунки очлик пайтида ўзини қўйиб юбориш жуда хавфли. Бу умидсизлик ва ҳалокат томон биринчи қадамдир.

Иккинчи қишда озиқ-овқат билан боғлиқ вазият бироз осонлашди, чунки ниҳоят шаҳарга “Катта ердан” етказиб бериш ташкил қилинди. Аммо, шахсан менга қийин бўлди, чунки менинг севимли бувим энди йўқ эди. Уни асл ирсий немис сифатида Ленинграддан Сибир ёки Қозоғистоннинг бир жойига сургун қилишганди. У поездда вафот этди… У атиги 68 ёшда эди. Мен “атиги” деб айтмоқдаман, чунки ҳозир мени ёшим ундан анча катта.
Мени ҳам шаҳардан ҳайдаб чиқаришлари мумкин бўлган, лекин ўша пайтга келиб ота-онам мени рус сифатида рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлишган ва шу сабабли мен қолганман.
… Бувимни кузатиш учун йиғилиш пунктига онам борган. Поездга чиқишдан олдин, платформада макарон пишираётган улкан қозонлар бўлган. Бувим ўзига аталган рационидан бир парчани синдириб, бизга бериб юборган. Ўша куни биз макарондан шурва ичганмиз. Бу менинг бувим ҳақида охирги эсдаликларим.
Кўп ўтмай, мен касал бўлиб қолдим. Ва онам мени ёлғиз қолдиришдан қўрқиб, бир неча кун давомида заводга ишга бормади. Уни ишдан бўшатишди биз эса озиқ-овқат рациони карталарисиз қолдик.
– Биз чиндан ҳам очликдан ўлишга тайёр эдик, аммо мўъжиза юз берди. Бир пайтлар онам бошқа бировнинг ўғлини тарбиялаган экан (энагалик қилган) – уни онасини сути бўлмаган. Блокада пайтида у киши шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимида ишлаган, қандайдир тарзда онамни топиб, унга болалар боғчасида бухгалтер сифатида иш топишда ёрдам берган. Шу билан бирга, мени ҳам ўша ерга жойлаштиришган, гарчи ўшанда деярли саккиз ёшда эдим. Текширув келганда улар мени устимга кўрпача бекитиб бошқа хонага бекитишарди.

Мен, албатта, набираларимга бу ҳақда айтиб бераман, лекин улар уруш бу қандай фожиа эканлигини шахсан кўрмаган инсон каби, буни тушунишлари қийин. Мана шунча йиллар ўтди, аммо блокада акс-садоси юрагимда янграмоқда. Масалан, мен ликобчада қолиб кетган таомни кўра олмайман. Шу сабаб набирамга айтаман: “Ўзинг қанча овқат истеъмол қила олсанг шунча ол, кейинроқ яна бир қўшимча олишинг мумкин”.
У ғазабланади – бувиси ўзининг ғаройиб ҳаракатлари билан уни қийнаётгандек.
Шунчаки у тинчлик давридаги оддий одам сингари, бу кичик нон бўлаги тўсатдан ўлимдан қутқариб қолиши мумкинлигини тасаввур қила олмайди.
©️ Алиса Фрейндлих