YouGov тадқиқотига кўра телеканал эфирларини асосий истеъмолчилари бўлган катта авлод вакилларини учдан бир қисми дастурларни телефон, планшет ёки компьютерда кузатиб борадилар.
Тадқиқот ўтказилган 17 мамлакат орасидаги етакчилар сифатида: Ҳиндистон (57%), Индонезия (47%), Хитой (45%), БАА (40%) ва Испанияни (37%) қайд этиш мумкин. Кузатиш даражаси нисбатан камроқ давлатлар қаторида АҚШ (20%), Германия (18%) ва Буюк Британия (17%) бормоқда.
Таҳлилчилар Ҳиндистоннинг рейтингдаги ўрнини мобил телефонларнинг арзонлиги билан изоҳлашмоқда, бу эса ўз ўрнида мобил Интернет истеъмолининг кўпайишига олиб келади. Глобал миқёсда ушбу тенденция 5G технологияларининг ривожланишига ва ушбу стандартни қўллаб-қувватловчи гаджетларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин дейилмоқда.
P.S. бизда эса ўша гап. Аҳолисининг расман ярми қашшоқ дея айтиб келинаётган мамлакатда 5G технологияларини ривожлантириш бўйича ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Сизнинг ҳудудда интернет тезлиги қандай кўрсаткичда?