“Нима қилиш керак? Вакцинация қилиш ёки даволанишни қолдириб антитаначалар билан вафот этиш?”
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари онкологи Андрей Каприн, эндигина саратон касаллигига чалинган беморлар учун “COVID-19″га қарши эмлашни ҳожати йўқ деб ҳисобламоқда.
“Барча беморлар бир-биридан жуда фарқ қилади … Ҳозиргина касаллик аниқланган ва махсус даволанишни бошлайдиган бир гуруҳ беморлар, зудлик билан даволанишни бошлаши шарт, чунки, даволанишни бошлашлари улар учун муҳимроқ, асосийси ўз вақтида даволаниш керак”, деди Каприн.
Агрессив химиотерапия ёки радиация терапиясидан ўтаётганлар ва ремиссияда бўлганларга ҳам эмланишга ҳожат йўқ, деди у.
Саратон касалларини умуман ковидга қарши эмлаш керакми? ИА Реалистнинг саволига тиббиёт фанлари номзоди, Москва шаҳар шифокорлар илмий жамиятининг (МГНОТ) юқори терапия мактаби координатори Андрей Воробёв жавоб берди:
“Биринчидан, вакцина ҳали синовдан тўлиқ ўтказилмаганлигини таъкидлаш керак. Хавфсизликни баҳолаш учун фақатгина 20 респондентда синовлар ўтказилган, учинчи босқични ўрганиш ҳали кутилмоқда. Ўрганишларни якуни март ойига режалаштирилган, шунингдек барча натижаларни юқори даражада илмий қайта ишлаш ва хулосаларни нашрга тайёрлаш учун вақт кетади.
Фақатгина ёзга бориб эмлаш бўйича маълумотлар бериш мумкин бўлади.
Саратон касалларига келсак: тиббиёт пандемия туфайли тўхтаб қолди тажрибалар ўтказилмади.
Бунинг натижасида юқумли бўлмаган касалликлар оқибатида ўлим кескин кўпайди. Одамлар режалаштирилган операцияларга, диспансер кузатуви учун ўз вақтида шифокорга бора олишмади. Хўш, ҳозирда эмлаш туфайли даволанишни кейинга қолдириш таклиф этилмоқда. Одамлар нима ҳақида ўйлашмоқда?
Биз соғлом одамларнинг эмлашга шошилиш кераклиги ҳақида гапирмоқдамиз бироқ, юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморларни даволашга шошилмаслик керакми?
Бу касаллик кутиб турмайди. Онкологиядан вафот этиш мумкин бироқ, унинг қабр тоши устига: “COVID-19га қарши эмланган” деб ёзиб қўйишлари учунми?.
Бироқ, бошқа қарашлар ҳам мавжуд:

***Саратон касаллиги билан оғриган беморлар шифокор билан батафсил маслаҳатлашгандан сўнг коронавирусга қарши эмланишлари керак. Бу ҳақда Москва мерининг ижтимоий ривожланиш бўйича ўринбосари Анастасия Ракова айтиб ўтди.
“Даволовчи шифокор билан батафсил маслаҳатлашгандан сўнг, онкологик касалликларга чалинган беморларни коронавирусга қарши эмлаш керак – бунинг учун шаҳардаги поликлиникалар ва кўчма гуруҳларга асосланган эмлаш марказларининг кенг тармоғи яратилди”, дея унинг сўзларини келтирмоқда Интерфакс.
Ракованинг сўзларига кўра, ҳар қандай жиддий касаллик инфекция жараёнига сезиларли таъсир кўрсатади.
“Афсуски, бу саратон касалларига ҳам тегишли – улар хавфи катта гуруҳга киради. Бунга касаллик ва аввалги операциялар туфайли танадаги иммунитет тизимининг пасайиши сабаб бўлади », – деди у.
*** Новосибирск бош онкологи Вадим Захаров саратон касаллигига чалинганларга COVID-19га қарши эмлашни тўлиқ тақиқлаш тўғри эмаслигини айтди. Шифокорнинг сўзларига кўра, бундай ташхис қўйилган баъзи беморларга эмлаш мумкин ва бу хавфсиздир. Шифокор бу ҳақда ТАССдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.
«Мен саратон касаллигида COVID-19га қарши эмлашга нисбатан ижобий муносабатдаман. Агар бемор кимётерапия жараёнида, радиация терапияси жараёнида ёки курслар оралиғида бўлмаса, эмлаш зарур ва мумкин », – деди Вадим Захаров.
Бош онкологнинг сўзларига кўра, айни пайтда саратон касаллигига чалинган ҳар бир бемор эмлаш учун шифокорнинг рухсатини олиши керак: ҳар бир ҳолат индивидуалдир ва вакцинанинг хавфли ўсмани даволашга таъсири даражаси ҳали тўлиқ ўрганилмаган.
*** Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Владимир Чуланов “Комсомолская Правда” га берган интервьюсида ремиссия ҳолатида бўлган саратон касалларига коронавирусга қарши эмлаш мумкинми ёки йўқлигини тушунтирди.
Унинг сўзларига кўра, бу савол ноаниқ, чунки бу борада ҳали кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилмаган. Шу билан бирга, мутахассис нашрга қатъий контрендикациялар йўқ деб жавоб берди.
Шифокорлар COVID-19 препаратининг ремиссиядаги аутоиммун ва саратон касалликларида исталмаган реакцияларни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабабларни аниқ билмайдилар. “Мен уларни эмлашни тўғри деб билардим, аммо даволовчи шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг”, деди Чуланов.