Эрдўғон намойишга чиққан талабаларни “террорчилар” деб атади

Туркия президенти Ражаб Эрдўған Истанбулнинг энг обрўли университетида ҳукуматга содиқ ректор тайинланишига қарши чиқиб ўтказилаётган намойишларни бостиришга ваъда бериб, талаба намойишчиларни “террорчилар” деб атади, дея хабар берди Yahoo News.

“Террористик гуруҳлар аъзоси бўлиб, мамлакатимиз миллий ва ахлоқий қадриятларини бўлинишига сабаб бўлаётган бу ёшларнинг позициясини қабул қилмайман … Сизлар талабамисиз ёки ректор хонасига интилаётган террорчиларми? “, деди Эрдўғон Адолат ва тараққиёт партияси аъзоларига қилган видеомурожаатида.

Давлат раҳбари келажакда 2013 йилда бўлиб ўтган бутун Туркияни қамраб олган аксилҳукумат норозиликларининг олдини олишга ваъда бермоқда.

Ўша вақтда фуқароларнинг бундай харакатларига сабаб бўлган жараён Вазирлар Маҳкамасининг Истанбулнинг Тақсим майдонига туташган Гези боғидаги дарахтларни кесиш режаларига қарши чиқишдан бошланган эди.