Лукашенко Ўзбекистон президентининг режаларидан “баъзан қўрқишини” айтди

Афтидан, у Шавкат Мирзиёевни Марказий Осиё давлатларининг бошқа раҳбарларига қараганда анча амбицияли деб билади.

“У билан Ўзбекистоннинг режалари тўғрисида суҳбатлашишни бошлаганимда, баъзида қўрқаман, у ҳамма нарсага кескинлик билан ўзгартиш киритишга ҳаракат қилмоқда. Балки натижалар унчалик тез бўлмас, чунки дунё катта рақобат ичида, кўриб турибсиз, айниқса, пандемия ва бошқа воқеалар фонида бутунлай ақлдан озгандек”, деди Лукашенко Ўзбекистоннинг Минскдаги элчиси билан учрашувда. Лукашенко “Ўзбекистон бошқа давлатларнинг назаридан четда қолиши мумкин эмас” ва “Мамлакат президент Мирзиёев билан барча муаммоларни енгиб чиқади”, деб ҳисоблайди.