Япониялик олимлар қаришни тўхтатиш бўйича тайёрлаган прототип дори клиник синовлардан ўтказилмоқда

Япония олимлари “РИА Новости”га қаришни тўхтатиш ва танани ёшартириш йўлларини аниқлаганлари ва прототип дори аллақачон клиник синовлардан ўтказилаётганини айтган.

Организмдаги «қариш» ҳужайраларидан халос бўлишга ва ёшга боғлиқ касалликларнинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган дори 5-10 йил ичида кенг қўлланилиши мумкин, деди Токио тиббиёт илмий-тадқиқот университети профессори Наканиши. Агар ҳамма синовлар режадагидек ўтса, унда одамлар 100 йилгача соғлом бўлиш имконияти пайдо бўлади.