Тожикистон Хитойга норозилик нотаси йўллади

Нима сабабдан? Аввал воқеалар ривожини кузатамиз: “1990 йилларда қўшни Тожикистон фуқаролар уруши остида қолди, шунинг учун тожиклар бошқа давлатлар билан ҳудудий масалаларни кейинроққа қолдирдилар. Эҳтимол шунинг учун ҳам Душанбе Қирғизистон ва Қозоғистонга қараганда анча катта ер участкаларидан воз кечгандур.”

2011 йилда, Тожикистон ўз ҳудудининг бир қисмини тантанали равишда (!) Хитойга ўтказиб берди. Тожикистоннинг умумий ҳудудининг 0,77 фоизини яъни 1,1 минг квадрат км.ни демакдир.

Тожикистонликларнинг бу саховати кўплаб омилларга, жумладан ҳукумат Пекинга катта миқдорда қарздор бўлишидан ташқари,  Тожикистон йўллар, иссиқлик электр станциялари ва бошқа инфратузилмаларни қуриш учун Хитойдан кўплаб миқдорда кредитлар олган. Иқтисоди ривожланмаган мамлакатда тўлашга ҳеч нарса йўқ. Натижада Юқори Қумариғ олтин кони Хитой компанияларига ўзлаштириш учун берилди. Бундан олдин хитойликлар ўзлаштириш учун Тожикистонда бошқа олтин, кумуш ва кўмир конларини ҳам олган эди.

Хитойнинг қарз бериш усулини ҳозирда барча мамлакатлар ҳукумати яхши билади. Тез ва муаммосиз катта миқдорда олинаётган қарзларни ўз вақтида қоплаш ва қайтариш жуда қийин масала шунинг учун табиий ресурслар ёки узоқ муддатли ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш эвазига қопланадиган бу кредитларга тушиб қолмаслик керак. Хитой ҳукумати ҳозирги замонда чегараларни кенгайтириш учун келишувлар ёки музокаралар  орқали эмас, қарз бериш орқали енгилгина усулда ўзлаштириб бораётгани тўғрисида аввалги материалларда ёритилган эди.

Бундан бироздан сўнг яна бир шу мавзуга доир мақола эълон қилинган ва унда: Ҳудудий даъволар давом этмоқда. Хитой “Тожикистон доим бизнинг бир қисмимиз бўлган” мавзусига қайтди.

Йил бошидан Хитой оммавий ахборот воситалари Тожикистонга ҳудудий даъволар билан мурожаат қилдилар. 2 ҳафта ичида 4 та мақола чоп этилди. Шу билан бирга, давлат оммавий ахборот воситалари ХХР ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар тарихига оид янги китоб нашр этилганлигини эълон қилди.

Тарихий мавзулардаги материалларни нашр этувчи “Гул – тарихнинг акси” ахборот портали 3 январь кунги “9,28 миллион аҳолига эга Тожикистонни келиб чиқиши қаерда? мақоласида республика доим Хитойнинг бир қисми бўлган” деб даъво қилмоқда. Мақола муаллифи номаълум.

Мақолада, ўқувчиларга ҳеч қандай тарихий ҳужжатни кўрсатмасдан, нафақат Тожикистон, балки бутун Марказий Осиё ҳудуди Хитойга тегишли бўлган деган фикр сиздирилган.

Шу вақтнинг ўзида, China Daily Global ХХР ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги китоб нашр этилганлиги ҳақида хабар бериб, ушбу дўстлик тарихи минг йилдан ошганлигини таъкидлаган.

Марказий Осиёдаги мамлакатлар орасида Тожикистон Хитой билан энг кўп келишадиган давлат бўлиб чиқди. Республика ХХРга энг катта имтиёз сифатида 1,1 минг кв.км ерни ажратиб берганлиги тўғрисида маълумот келтирилган.

Охир оқибат расмий Душанбе Хитой матбуотида чоп этилган бу каби мақолаларга ўз норозилигини билдирган ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мақолаларни “провокация” деб баҳолаб, Душанбе Хитойга норозилик нотаси йўллади. Хитой ҳукумати эса расман бу воқеага муносабат билдирмаган.