Марказий Осиё мамлакатлари коронавирус қурбонлари сонини катта миқдорда камайтирмоқда

Бир қарашда минтақадаги ҳаёт ўз ҳолига қайтмоқда. Ниқоблар ҳам кам тақилмоқда. Ижтимоий масофа эса умуман унутилган. (аслида ҳеч қачон амал қилинмаган)

Расмий статистика ҳаёт нормаллашганлигини кўрсатмоқда. Бироқ, Исроил Университетидан Ариел Карлински ва Тубинген Университетидан Дмитрий Кобак бу маълумотни рад этишмоқда. Улар 77 давлатнинг мавжуд расмий маълумотларига асосланиб – “Дунё ўлимининг маълумотлар тўплами” базасини яратдилар.

Турли мамлакатлардаги юқумли касалликлар ва ўлим тўғрисидаги маълумотларини ҳисобга олган холда 5 йил ичида ҳар бир мамлакатда ўлимларнинг умумий сони бўйича маълумотларни тўплади. Кейин улар ҳар бир мамлакатда 2015-2019 йилларда ўртача ўлим сонини ҳисоблаб чиқдилар.

Ушбу маълумотларни асос қилиб олиб, тадқиқот муаллифлари 2020 йилда Перу ва бошқа Лотин Америкаси мамлакатларида ўлим кўрсаткичи 100 минг кишига нисбатан энг юқори нисбий ўсишни бошдан кечирганлигини кўрсатган. Лотин Америка мамлакатларидан кейин Қозоғистон (ўлим кутилганидан 22% кўпроқ), Қирғизистон (19%), Россия (15%).

Расмий равишда эълон қилинган «COVID-19» дан ўлганлар сонини ҳам ўрганиб чиқдик, маълум бўлдики, собиқ Совет давлатлари ҳисобда энг катта муаммоларни бошдан кечирмоқдалар ёки ўлимни аниқ санашни истамаганлар. Барча 77 давлатлар орасида Ўзбекистон етакчи ўринни эгаллайди.

Энг юқори баҳолаш Ўзбекистонда (30 марта), Қозоғистонда (12 марта), Белорусияда (15), Мисрда (13) ва Россияда (6,7) қайд этилган. Бундай катта коэффитсиентлар Ковид томонидан атайлаб нотўғри ташхис қўйилган ёки кам ўлим кўрсаткичини кўрсатмоқда.

P.S. “Муҳрим” канали асосчиси Муҳрим Аъзамхўжаев бу кўрсаткич ҳақида бир неча бор постлар тайёрлаган эди.