Яна Қирғизистон президентлари…

Қирғизистонда “аҳоли” мамлакатнинг 2 нафар собиқ раҳбарини яъни истеъфодаги Сооронбай Жеэнбеков ва республикани 2010 йил апрелидан 2011 йил декабрига қадар бошқарган Роза Отунбаеваларни экс-президент мақомидан маҳрум қилишни таклиф қилмоқда.

Ушбу ғояни қўллаб-қувватлаш учун 15 минг имзо тўпланган. Фаолларнинг таъкидлашича, “Собиқ сиёсатчилар умрбод жиноий иммунитетга, юқори пенсия ва бошқа имтиёзларга эга бўлишга лойиқ эмаслар ва уларни моддий “ушлаб туриш” камбағал мамлакат бюджети учун қимматга тушмоқда.”

Қирғизистоннинг 5 нафар собиқ президентидан 2 нафари қидирувда “қочоқда”, бири қамоқда ва яна иккитаси ўз мақомидан маҳрум қилинмоқда.

Мутлақо ишламайдиган сиёсий тизимнинг аломатлари янада аниқлашмоқда.