ФЗБ Хитойга қарши курашиш учун рақамли доллар устида ишламоқда

АҚШ Молия вазири Жанет Еллен ва Федерал захира банки раиси Жером Пауэлл рақамли доллар АҚШ учун энг устувор лойиҳа, деб ҳисобламоқда деб хабар бермоқда CNBC телеканали.

“Менимча, марказий банклар рақамли долларга эътибор беришлари лозим. Бостон Федерал захира банки вакиллари уни хусусиятларини ўрганиш учун Массачусетс технология институти тадқиқотчилари билан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳа, бизда молиявий имкониятларга рухсат муаммоси мавжуд. Жуда кўп америкаликлар оддий тўлов тизимлари ва банк ҳисоб рақамларидан фойдаланиш имкониятига эга эмаслар. Марказий банкнинг рақамли валютаси бўлган рақамли доллар эса бунда ёрдам бериши мумкин. Мен бу тезроқ, хавфсизроқ ва арзонроқ тўловларга олиб борадиган йўл эканлигига ишонаман”, – деди Еллен New York Timesга берган интервьюсида.