Капитолийдаги сенаторлар Елизавета Уоррен ва Берни Сандерс бошчилигида демократлар йиллик 1 миллиард доллардан ортиқ бойлик учун 3 фоизлик солиқ тўлашни таклиф қилмоқдалар.
Шунингдек, улар уй хўжаликлари ва трастлар учун йиллик бойлик солиқларини 50 миллиондан 1 миллиард долларгача камайтиришга чақирмоқдалар.
“Ўта бойлар қоидаларни ўзлари фойдаларига шунчалик мослаштириб олганларки, аҳолининг энг катта бойликка эгадорлик қилувчи 0,1 фоизи, оддий қатлам ҳисобланган аҳолининг 99 фоизига нисбатан пастроқ солиқ ставкасини тўламоқдалар ваҳоланки, миллиардерларнинг COVID оқибатидаги инқироз давридаги бойликлари 40 фоизга кўпайган”, – деди Уоррен,
У олинган солиқ ставкаларини болаларни парвариш қилиш, мактабгача ва ўрта таълим ҳамда инфратузилмасини яхшилаш учун инвестиция сифатида киритишни таклиф этмоқда.
P.S. Трампни сайлов олди ваъдаларидан бири бойлар учун ҳам солиқни камайтириш бўлган эди.